UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

28 июн 17:41
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Украина бокс мактаби кучининг сири нимада? Сиз билган ва билмаган Анатолий Ломаченко ҳақида

Биз бугун украиналик энг зўр боксчиларни тарбиялаган мураббий ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз.

Катта Ломаченко сенинг бурчагингдами? Бу деярли ғалаба дегани. У доимо натижа кўрсатади. "Бизга Худо ва Анатолий Ломаченко ёрдам беради". Александр Усикнинг ушбу иқтибосида катта маъно бор. 

Василий Ломаченко - отанинг лойиҳаси

«Мен қачон биринчи марта бокс залига келганимни эслолмайман, лекин қачон биринчи марта қўлимга қўлқоп кийганимни биламан, ўшанда мен эндигина уч кунлик чақалоқ бўлганман. Менинг отам-геймер, мен эса ўйинман. У мени ўйнайди»-деган эди Василий Ломаченко ўзининг отаси ҳақида.

Катта-Ломаченко боксни жуда севади. Анатолий Ломаченко дастлаб боксни ўзини ҳимоя қилиш воситаси сифатида кўрган. У бокс сабоқларини ўрганиш учун нафақат амалий машғулотлар, балки назарий дарсликларни ҳам кўп ўқиган. Ломаченконинг ягона мақсади бокс тўгарагини очиш эди. У ушбу орзусига етади. Лекин, бокс тўгарагини очиши ҳам жуда қийин кечади. Чунки, шаҳар ҳокимияти томонидан унга бўш жой берилмайди. Бунга сабаб сифатида, кичик шаҳарчада бокс тўгараги очилса, кўплаб ёшлар бошқа спорт турларига бормасдан, айнан боксга боришади, бу эса қолган спорт турларининг ривожланишига салбий таъсир кўрсатади деб ҳисобланган. Шундай бўлсада, Анатолий мақсадига эришади. У мактаб ертўласида тўгарак очишга эришади, бир ҳафтадан сўнг эса унинг шогирдлари 40 нафарга етади.


Василий Ломаченко уч ёшидан бошлаб отаси билан машғулот олиб боради. Унинг ҳаваскор боксдаги дебют жанги 6 ёшида бўлади ва ўзидан анча катта рақибини мағлуб этишни уддайлайди. Катта-Ломаченко ўз ишини ажойиб тарзда олиб борди. Василий ўсмир ёшида барча мусобақаларда зафар қучди. Катталар ўртасида етти марта Украина чемпиони бўлди, икки мартадан Жаҳон ва Олимпиада чемпионлигини қўлга киритди - буларнинг барчаси ҳаваскор боксдаги натижалар. Василий профессионал боксда ҳам жуда тез машҳурликка эришди. Учинчи жангидаёқ, чемпионлик камари учун жанг қилди ҳамда чемпион бўлди. Ўтган йили кўплаб бокс нашрлари томонидан «Йил боксчиси» бўлди. Ҳозирги вақтда вазн тоифасидан қатъий назар энг кучли боксчилар рейтингида биринчи ўрнини эгаллаб турибди.


Машғулотларнинг мукаммал услуби

Анатолий Ломаченко шогирдларини машғулотларда ҳар томонлама кучли қилишга алоҳида эътибор беради. 

- Унинг ягона ўқув услуби йўқ. Ҳар бир боксчи учун алоҳида машғулот олиб боради. Анатолий шогирдларини нафақат кучли томонларини ривожлантиради, балки кучсиз томонларини ҳам йўқотишга ёрдамлашади.

- Анатолий Николаевич шогирдларини нафақат жисмонан кучли, балки ақлий салоҳиятини ҳам ўстиришга ҳаракат қилади.

- Машғулотларда бокс сабоқларидан ташқари бошқа спорт турларидан ҳам услублар қўлланилади. Ҳаттоки, рақсдан ҳам.

- Машғулотларнинг кўп вақтини психологияга қаратади.

Анатолий Ломаченко шогирдларини фақатгина югуртириш, сакратиш билан машғулот вақтини ўтказишни истамайди. У барча нарсаларни қўллашга ҳаракат қилади. Мисол учун, Анатолийнинг шогирдлари албатта миллий рақс тушишни билишади, сабаби украин миллий рақси боксчининг оёқларига катта куч беради. 

Ломаченконинг машғулотидаги  дастлабки сабоқлари қандай қилиб кучли зарба беришни ўргатиш эмас, балки қандай қилиб бошни ишлатиш бўлади. Анатолийнинг фикрича, боксчнинг мияси доим ишлаши керак. 


Украина бокс терма жамоасининг олимпиададаги зафари

XXI аср иккинчи ўн йиллигининг бошида Украинда ҳаваскор бокси бутун дунёга машҳур бўлиб кетади. 2011 йилда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида украиналиклар тўртта олтин медалга сазовор бўлишган. Бир йил ўтиб, олимпия ўйинларида эса, иккита олтин, битта кумуш, иккита бронза медалга эгалик қилишган. Лондондаги олимпиадада Ломаченко Украина термасининг бош мураббийи бўлмаган бўлсада, муваффақиятнинг бош боғбони айнан Анатолий бўлган. «Бу кучли таркибни Василийнинг отаси қурди. Бу жамоани нолдан олиб чиқди. Расман бизнинг бош мураббий Дмитрий Сосновский бўлган, лекин барча билади - аслида бу жамоани Анатолий Ломаченко яратган», - деб интервью берган Александр Гвоздик. 

Кейинчалик, бу таркиб ярим профессионал бокс мусобақаси - World Series Boxing’да иккинчи ўринни эгалайди. Бу мусобақадан сўнг, таркибининг деярли барча аъзолари профессионал боксга ўтиб кетишади. Профига ўтган боксчиларнинг ҳозирги аҳволи қандай эканлиги сизга маълум, барчаси чемпион.

Матбуотда камнамо Анатолий Ломаченко

Анатолий Ломаченко оммани ўзига қаратишни ёқтирмайди, у камдан-кам ҳолларда журналистларга интервью беради. Унга ҳеч қандай мақтовлар керак эмас, шунчаки ўзини ишини бажаради холос. Шунингдек, катта-Ломаченко пулни ҳам унчалик ёқтирмаслигини маълум қилган. Ўтган йили Александр Усик биринчи оғир вазн тоифасида мутлоқ жаҳон чемпиони бўлди. У ҳар бир интервьюсида бу ғалабага сабабчи инсон сифатида Василий Ломаченконинг отасини айтди. Лекин, яқинда Анатолий Усикка кўрсатган хизматлари учун бир цент ҳам олмаганини  маълум бўлади. Мураббийнинг ўзи бу ҳақида:«Мен бу ерда пул учун эмас, бокс учун юрибман»,-деб интервью берганди. Ота-бола бир. Василий отаси учун борини берган. Унинг жанглардан оладиган барча гонарарлари отасиники. Василий ҳам фарзандларини ҳудди отаси уни тарбиялагандек тарбияламоқда. Бир неча йил аввал, чемпионинг фарзанди отасидан унга «iPhone» сотиб олиб беришини сўраганди. Ўшанда Василий ўғлига у билан ҳар куни 20 км югурса, олиб беришини айтади. Ўшанда кичкина-Ломаченко отаси билан ҳар кунлик югуришни амалга оширади ҳамда «iPhone»га эга бўлади. Кейинчалик, Василий нега бундай қилганини айтиб беради. Унинг фикрича, агар ўғли қийинчилик кўрмасдан барча нарсага осонлик билан эришаверса - келажакда ҳақиқий эркак бўлиб етишмас экан. 

Энг кичик Ломаченко ҳозирча боксда энди-энди илк қадамларини ташламоқда. Аммо, Василийнинг бир нарсага ишончи комил: “Агар ўғлим қачондир боксни ўргатишимни илтимос қилса, уни дарҳол бобосининг олдига олиб бораман”. 

Хорижий сайтлар асосида Ниғмонхўжа Нозимов тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
30 июн 19:09:30
Ikrom Otahonov
A

   
28 июн 20:35:04
JasurBeK
Anatoliy Lomachenko haqiqiy daxo. G'arbda uni intellektual boksni asoschisi Deb e'tirof etishadi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг