UZ

Сўнгги янгиликлар

10:11WTA Finals. Қозоғистонлик теннисчи гуруҳ ғолиби сифатида 1/2 финалга чиқди 0 09:50Сардор Рўзиев Octagon 81 турнирида жанг қилади (ПОСТЕР) 0 09:29Sofascore. Ўсмирларимиз кечаги супер ғалабадан сўнг неча баҳога лойиқ кўрилдилар? 0 09:08Оғир атлетикачиларимиз Ислом бирдамлик ўйинларида иштирок этиш учун Саудияга етиб борди. Таркибда Акбар Жўраев борми? 0 08:47Прохазка Аспиналлнинг қарори ҳақида: "Бу психология масаласи – Том жуда кўп ўйлади" 0 08:26Одилхон Камоловнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили эълон қилинди 0 08:05Криштиану Роналду: "Арсенал"ни рақиб сифатида қабул қилмайман" 0 07:44Диего Лопес "ов"га қайтмоқда 0 07:23О`Мэлли Пётр Ян билан реванш ҳақида: "Тайёрлигимга ишончим комил эмас" 0 07:02Сергей Фомин Баҳрайн турниридаги юришини бошлади 0 22:58ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади 0 20:01U-17 ЖЧ. Ўзбекистон илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади 0 18:15Эртага Ислом Бирдамлик ўйинларида Кураш бўйича баҳслар ўтказилади 0 17:40Криштиану Роналду тўйи қачон бўлишини эълон қилди 0 17:19Ёш замонавий бешкурашчиларимиз Осиё чемпионатида 2 та олтин медалга сазовор бўлишди 0

06 ноя 07:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Диего Лопес "ов"га қайтмоқда

Ярим енгил вазн тоифасида UFC чемпионлик камари учун собиқ даъвогар Диего Лопес навбатдаги жангини январь ойида ўтказишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда унинг ўзи Миланда "Милан" ва "Рома" клублари ўртасидаги футбол ўйинида тўқнаш келган футбол афсонаси Златан Ибрагимович билан суҳбатда айтиб ўтди. Лопеснинг сўзлари унинг кейинги рақиби британиялик Лерон Мёрфи бўлиши ҳақидаги маълумотни билвосита тасдиқлайди.

Агар Лопес ва Мёрфи ўртасидаги жанг ҳақиқатан ҳам амалга ошса, унинг ғолиби Александр Волкановскининг камари учун даъвогарга айланади. Волкнинг ўзи 1 февраль куни Австралиянинг Сидней шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC 325 турнирида рейтинг пешқадами Мовсар Евлоевга қарши октагонга чиқади.

Айни пайтда Диего Лопес ва Лерон Мёрфи UFC енгил дивизиони рейтингида мос равишда иккинчи ва тўртинчи поғоналарни эгаллаб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг