UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

27 июл 09:13
Янгиликлар

Дзюдо

Ulaanbaatar Grand Slam. Бугун Бозоров ва Тўрабоевдан медал кутамиз

Теглар :  Ulaanbaatar Grand Slam 2025
Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳри мезбонлик қилаётган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнирнинг учинчи кунги беллашувларига ҳам етиб келдик.

Мусобақанинг сўнгги куни эркаклар -90, -100, +100 кг, аёллар -78 ва +78 кг вазн тоифаларида медаллар ҳамда жаҳон рейтингига бериладиган қимматли очколар учун баҳс олиб боришади. 

Бугунги баҳсларда Умар Бозоров ва Ўткирбек Тўрабоев юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Уларга ғалаба ва омад ёр бўлсин. Ҳозирча ҳисобимизда битта олтин медаль бор. Мусобақанинг илк куни Абдураҳим Нутфуллоев -66 кг вазн тоифасида чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган эди.  

Дзюдочиларимизнинг илк рақиблари: 

-90 кг: Умар Бозоров - Дагвадорж Церендулам (Мўғулистон)/Ли Нам Хун (Корея Республикаси) 

+100 кг: Ўткирбек Тўрабоев - Мансур Раҳмон (Тожикистон)/Ҳангарид Гантулга (Мўғулистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг