UZ

Сўнгги янгиликлар

12:23Аргентина жаҳон чемпионатларида янги жамоавий рекорд ўрнатди 0 11:49Иван Поповда Ўзбекистон сафига ўтиш имконияти сақланиб қолди 0 11:21Ислам Махачевга яна бир спорт туридан Россияда хизмат кўрсатган спорт устаси унвони берилди + ФОТО 0 10:55Хабиб Нурмагомедов ЖЧ-2026`нинг ҳозиргача урилган энг яхши голини айтди 0 10:27Месси жаҳон чемпионатларида ҳеч кимга насиб этмаган иккита рекорд ўрнатди 0 09:58Ҳумоюн Султонов 1/4 финалда уч сетлик учрашув ўтказди 0 09:26Оскар де ла Хойя Турки Ал аш-Шайхни танқид қилди 0 08:54Жавоҳир Синдаров – Naroditsky Memorial Rapid 2026 ғолиби! 0 08:32ЖЧ-2026. Барча 1/8 финал жуфтликлари маълум! 0 18:29Оскар Де Ла Хойя Турки Ал аш Шайхга мурожаат қилди 0 17:50Конор Макгрегор Холлоуэйга қарши жанг учун тайёргарлик ҳақида гапирди 0 17:21"Буни ҳеч қачон унутмайман". Жон Жонс — Хабиб Нурмагомедовнинг отаси ҳақида гапирди 0 16:41Лука Модрич фаолиятини якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:16"Макгрегор билан жангга рози бўлмаслик аҳмоқлик бўларди" - Холлоуэй 0 15:44"Мен Ирландия ММАсининг навбатдаги суперюлдузиман" — Иан Гарри 0

24 ноя 07:08
Янгиликлар

Кураш

Улан-Баторда миллий спортимиз кураш бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади

Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳри ўсмирлар ўртасида IX, фахрийлар ўртасидаги III-жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Миллий спорт туримиз кураш бўйича ўтказилиб келинаётган жаҳон чемпионатлари дунёдаги минг-минглаб кураш ихлосмандларининг диққатини тортиши билан бирга, азалий қадриятларимизнинг халқаро майдондаги ёрқин тантанаси бўлиб бўй кўрсатаверади.

Яна бир ҳафтадан кейин Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида бошланадиган ўсмирлар ўртасидаги IX жаҳон чемпионати ҳамда фахрийлар ўртасидаги III-жаҳон чемпионати ҳам курашнинг дунё спорт майдонидаги оммавийлигини таъминлашга хизмат қилиши билан қадрли.   

Халқаро кураш ассоциацияси куни кеча мазкур жаҳон чемпионатида иштирок этадиган миллий терма жамоаларни рўйхатга олиш муддати якунланганини эълон қилди.  

Халқаро кураш ассоциациясига йўлланган талабномаларга кўра, Мўғулистон пойтахтида ўтадиган жаҳон чемпионатида 30 дан зиёд давлатнинг 400 нафардан ортиқ спортчилари беллашувларда иштирок этади.   

Мазкур жаҳон чемпионати доирасида Улан-Баторда курашни янада ривожлантириш мақсадида мураббий ва ҳакамлар учун семинарлар, Халқаро кураш ассоциациясининг бир қатор кенгайтирилган йиғилишлари, турли брифинг ва кўргазмалар ташкил этилиши белгиланган.   

Жаҳон чемпионати низомига мувофиқ, жорий йил 2 декабрдан беллашувларга старт берилади. Айни кунларда Мўғулистонда ўтадиган кураш мусобақаларини юқори савияда ташкил этиш борасида Улан-Баторда Халқаро кураш ассоциациясининг ишчи гуруҳи ўз фаолиятини олиб бормоқда.   

Эслатиб ўтамиз, ушбу жаҳон чемпионатида ватанимиз шарафини ҳимоя қилишга ҳозирланаётган кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари, мураббийлар Тошкент вилоятида ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг