UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

12 июл 09:08
Янгиликлар

Дзюдо

Улар Токиога боришади: 2020 йилнинг энг яхши спортчиси Давлат Бобонов

“Улар Токиога боришади” лойиҳамизни давом эттирамиз. Бугун Сизларга дзюдо бўйича жаҳон чемпионати финалчиси Давлат Бобоновни яқиндан таништирамиз.

Давлат Ҳусниддин ўғли Бобонов 1997 йил 7 июнь куни Навоий вилоятида дунёга келган. Биринчи мураббийи Нурали Қобулов. Олимпия ўйинларига Илиас Илиадис қўл остида тайёргарлик олиб бормоқда.

Бобонов 2015 йилдан терма жамоамизда турли мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 2018 йилгача -81 кг вазн тоифасида иштирок этиб, 2016 йилги Тошкент Гран-присида, ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғалаба қозонди. 2017 йил Будапештда ўтган жаҳон чемпионатида еттинчи натижани қайд этган.

2018 йилдан -90 кг вазн тоифасида курашишни бошлади. Сал кам 2 йил янги вазнга мослашиш учун кетди ва 2019 йилнинг иккинчи ярмидан муваффақиятларга эриша бошлади. Ўша йилнинг ноябрь ойида Осакада ўтган “Катта дубулға” турниридаги кумуш медалдан сўнг “очилиб кетди” ва ушбу вазннинг етакчилари қаторига кириб борди.

2020 Дюссельдорф “Катта дубулға” турнирида ғалаба қозонди. Шунингдек, бир қатор нуфузли мусобақаларда қайд этган натижалари эвазига юртимизда 2020 йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди.

2021 йил Тошкент “Катта дубулға” турнирида кумуш медалга сазовор бўлди. Шундан сўнг Бишкекда ўтган Осиё чемпионатида зафар қучди. Роппа-роса 1 ой муқаддам Будапештда ўтган жаҳон чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлди.

Халқаро дзюдо федерацияси томонидан эълон қилинган рейтингда -90 кг вазн тоифасида бешинчи ўрин билан Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг