UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

02 сен 22:15
Янгиликлар

Таэквондо

Улуғбек Рашитов Париж Гран-Приси чемпионига айланди!

-68 кг вазн тоифасида терма жамоамиз аъзоси Улуғбек Рашитов Франция пойтахти Парижда старт олган Гран-При турнири ғолибига айланди.

Ҳамюртимиз ўз иштирокини 1/16 финал босқичида габонлик Амир Сиссе Муссага қарши жангдан бошлади. Илк жангни осонлик билан якунлаган Улуғбек нимчорак финалда чилилик Игнасио Моралесни, чорак финалда хитойлик Юшуаи Лиангни, ярим финалда эса хорватиялик Марко Голубични ортиқча қийинчиликсиз мусобақадан чиқариб юборди.

Бироз олдин якунланган финал беллашувида эса Рашитов бразилиялик Эдивал Понтесга ҳеч қандай имкон қолдирмади.

Аҳамиятлиси, Улуғбек ушбу натижаси орқали олтин медал билан биргаликда Париж-2024 Олимпиадаси йўлида 60 рейтинг очкосини ҳам қўлга киритди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг