27 дек 10:59
Янгиликлар
Бокс/ММА
Умар Нурмагомедов октагонга чиқмайдиган бўлди, унинг ўрнини бошқа россиялик эгаллайди
Россиялик UFC жангчиси Умар Нурмагомедов ўзининг навбатдаги жангини 2022 йилнинг 18 март куни Жек Шорга қарши ўтказиши керак эди.
Лекин кутилмаганда Умар бу жангдан воз кечди. Энди унинг ўрнини Жек Шорга қарши жангда бошқа россиялик спортчи Тимур Валиев эгаллайди.
"Умар Нурмагомедов Жек Шор билан жанг қилмайди. Унинг ўрнини Тимур Валиев эгаллайди. Ҳозирча Умарнинг нима сабабдан жангдан воз кечгани маълум эмас", - дейилади хабарда.
Маълумот учун, Тимур Валиев сўнгги жангини шу йилнинг июнь ойида UFC Fight Night 190 турнири доирасида бразилиялик Раони Барселосга қарши ўтказиб, рақибини очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратган эди.
Жек Шор эса UFC промоушенида 4 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Бу йил у аввалига Хантер Азур, кейин эса Людвик Шолиняндан устун келганди.
Ҳавола :
Манба : fightnews
Фикрлар
Dalbayob avval yozishni o'rgan shevenga xoyyam qishloqi