23 авг 07:32
Янгиликлар
Теннис
US Open. Асосий тўрга қуръа ташланди, Жокович Баэнага, Надаль Миллманга қарши ўйнайди
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида “Катта Дубулға” туркумига кирувчи йилнинг сўнгги тўртинчи турнири - US Open мусобақасининг асосий тўр баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Унга кўра, сайёрамизнинг биринчи ракеткаси, сербиялик Новак Жокович биринчи даврада испаниялик Роберто Карбальес-Баэнага қарши кортга чиқадиган бўлди. Иккинчи рақам остида таснифланган испаниялик Рафаэль Надаль австралиялик Жон Миллманга қарши баҳс олиб боради.
Швейцариялик Рожер Федерернинг рақиби эса саралаш турнири ғолибларидан бири бўлади. Тўртинчи ракетка, австриялик Доминик Тим италиялик Томас Фаббиано, россиялик Даниил Медведев ҳиндистонлик Пражнеш Гуннесваран, Карен Хачанов канадалик Вашек Поспишил, Андрей Рублёв эса грециялик Стефанос Циципас билан ҳисоб-китоб қилади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар