06 сен 11:28
Янгиликлар
Теннис

US Open. Элина Свитолина Симона Халепдан устун келди
Украиналик теннисчи Элина Свитолина АҚШ Очиё чемпионатининг тўртинчи даврасида жаҳоннинг собиқ биринчи ракеткаси Симона Халепга қарши кортга чиқди.
1 соат 17 дақиқа давом этган ўйинда Свитолина 6:3, 6:3 ҳисобларида ғалаба қозонди ва чорак финалга йўл олди.
Энди Свитолина ярим финал йўлланмаси учун канадалик Лейла Фернандесга қарши ўйин ўтказади.
Ҳавола :
Манба : GoTennis
Фикрлар