20 мар 16:32
Янгиликлар
Бокс/ММА
Усик Гассиевга реванш беришга тайёр, фақат битта шарти бор
Биринчи оғир вазн тоифасида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усик россиялик Мурат Гассиевга реванш беришга тайёр.
Фақат бунинг учун украиналик боксчининг битта шарти бор. Агар Гассиев шартга рози бўлса, жанг ўтказилади.
"Мендан Мурат Гассиев ҳақида кўп сўрашади. Уни спортчи ҳамда инсон сифатида ҳурмат қиламан. Тарбияли инсон. Шундай фарзандни тарбиялашгани учун ота-онасига раҳмат. Унга қарши яна бир бор рингга чиқаманми? Агар бу жангда мантиқ бўлса, нима учун йўқ. Лекин айни пайтда мен бу ҳақида ўйлаётганим йўқ. Мабодо бу иккимизга ҳам фойдали жанг бўлса, мен розиман", - деди Усик.
Эслатиб ўтамиз, бу икки боксчи 2018 йилнинг июль ойида ўзаро тўқнаш келишган. World Boxing Super Series финалидаги жангда Усик рақибини мағлубиятга учратиб, WBC, WBO, WBA ва IBF камарлари соҳибига айланган эди.
Ҳавола :
Фикрлар