UZ

Сўнгги янгиликлар

09:35ЕЧЛ. МЮ ва "ПСЖ"да дуранг , "Бавария"да мағлубият, "Ливерпуль", "Атлетико"да ғалаба + ВИДЕО 0 09:04Россия бокс терма жамоасининг Тошкентга келадиган таркиби эълон қилинди 0 08:34Бекзод Абдураҳмонов, Разамбек Жамалов ва яна бир ҳамюртимиз ўрин олган RAF Лигаси рейтинги янгиланди 0 08:03"Лондон тизимини кутмагандим, лекин..." — Жавоҳир Синдаров 0 07:32ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Сабаҳ"ни тор-мор этди 0 07:01Анқара Challenger: Никита Белозерцевнинг юриши ниҳоясига етди 0 19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0

20 июн 11:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Усик ва Жошуа реванш жангининг расмий эълон қилинишига муносабат билдирди

Супероғир вазнда WBA Super, IBF ва WBO йўналишлари чемпиони Александр Усик ҳамда ушбу камарларнинг соҳиби Энтони Жошуа ўртасидаги реванш жанги расман тасдиқланган эди.

Узоқ кутилган жанг 20 август куни Жидда (Саудия Арабистони) шаҳрида бўлиб ўтади. Украина ва британиялик боксчилар расмий жанг санаси эълон қилинганига ўз муносабатларини билдиришди.  

"Менинг супероғир вазн тоифаси чемпионлиги учун кечадиган 12-жангим! Камарни қўлга киритдим, кейин уларни бирлаштирдим. Сўнг уларни йўқотдим. Кейин яна мутлақ жаҳон чемпиони бўлдим. Ҳозир эса уч карра жаҳон чемпиони бўладиган санамни билиб олдим. Қандай имконият!" – дея хурсандчилигини ифода этган Жошуа.

"Менинг ўз мақсадим бор ва Яратганнинг инояти билан миссияни бажаряпман", – дея қисқагина изоҳ берган Усик.

Эслатиб ўтамиз, бу икки боксчининг илк жанги ўтган йилнинг сентябрь ойида Тоттенхэмда (Буюк Британия) ўтказилган бўлиб, ўшанда украиналик ҳакамларнинг якдил қарори (117-112, 115-113, 116-112) билан ғалаба қозонган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг