UZ

Сўнгги янгиликлар

17:46Фьюри ва Жошуа жанги Буюк Британияда рекорд ўрнатиши мумкин 0 17:15"Фақат раундлар". Бивол ўзбекистонлик боксчилар билан машғулот ўтказмоқда (ФОТО) 0 16:44WBC президенти Дэвид Бенавидеснинг WBC камаридан воз кечганига муносабат билдирди 0 16:1340 ёшли Жиру 37 ёшли Давиде Анчелоттига нима учун "сиз"лаб мурожаат қилишини тушунтирди 0 15:42Жон Жонс ҳаётидаги энг катта афсусларидан бири ҳақида гапирди 0 15:11Қозоғистонлик боксчи ўзбек рақибга қарши жангдан кейин жароҳат олгани маълум бўлди 0 14:40Майкл Пейж энди бошқа промоушенда жанг қилади 0 14:13Моуриньо "Вильярреал" билан ўйиндан сўнг матбуот билан мулоқот қилишни рад этди. Нега? 0 13:42Дэвид Бенавидес энди WBC чемпиони эмас! 0 13:11Итальян сузувчиси Тошкентдаги Жаҳон кубогида Элдор Шомуродов либосида стартга чиқди + ФОТО 0 12:40UFC Fight Night 290 турнирининг ярим миллион долларлик бонуслари кимларга насиб этди? 0 12:09Ла Лига собиқ ҳаками Винисиус "Вильярреал" билан ўйиндаги четлатилиши сабабли нечта ўйинни ўтказиб юборишини айтди 0 11:38Ўзбекистонлик саблячилар Жаҳон кубогида икки медаль қўлга киритди 0 11:07Бугун Жаҳон чемпионатининг жамоавий аралаш беллашувларида иштирок этамиз (Жуфтликлар) 0 10:36Нажмиддин Қосимҳожиев ва Озода Собиржонова Париж Гран-присида совриндор бўлди 0

19 окт 16:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

Усман Нурмагомедов потенциал рақибларига мурожаат қилди

Енгил вазнда амалдаги Bellator чемпиони Усман Нурмагомедов даъвогарлик жангида октагонга чиқадиган рақибларига юзланди.

Америкалик Эй Жей МакКи ҳамда ирландиялик Пол Хьюз ўртасидаги жанг ғолиби Усман Нурмагомедовнинг чемпионлик камари учун даъвогарга айланади.

"Йигитлар, иккалангизга ҳам омад ёр бўлсин! Мен энг зўри билан жанг қилишни истайман. Рақиб Эй Жейми бўладими ёки Хьюз, очиғи менга бунинг фарқи йўқ", - дея ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қолдирган россиялик чемпион. 

Эслатиб ўтамиз, Эй Жей МакКи ва Пол Хьюз ўртасидаги жанг бугун Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ташкил этиладиган "PFL гигантлари тўқнашуви" турнири доирасида бўлиб ўтади. 

Эй Жей МакКи 4 та ғалабали серия билан келмоқда. У ўзининг сўнгги жангида Клей Коллардни биринчи раунднинг ўзида мағлуб этганди. Пол Хьюз эса шу йилнинг июнь ойида Bellator лигасида муваффақиятли дебют қилган эди. Пол иккинчи раундда Бобби Кингни техник нокаут эвазига мағлубиятга учратганди. Ирландиялик бу жангига қадар Cage Warriors лигасида кетма-кет 5 та жангда зафар қучган.

Усман Нурмагомедов эса сентябрь ойида ватандоши Александр Шаблийни очколар ҳисобига кўра мағлуб этиб, чемпионлик камарини муваффақиятли тарзда ҳимоя қилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг