UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0

06 апр 23:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Uzbek Tigers" vs "Venesuela Caciques". Матбуот анжумани бўлиб ўтди

Термиз Давлат университети анжуманлар залида Бутунжаҳон бокс сериясида иштирок этаётган “Uzbek Tigers” ҳамда Венесуэланинг “Venesuela Caciques” жамоалари ўртасидаги учрашувга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Маълумот учун, бу икки жамоа жойлашган А гуруҳида Кубанинг Cuba Domadores жамоаси 9 очко билан пешқадамлик қиляпти. Озодлик ороли вакиллари ўтказилган 4та жангдан 3тасида ғалабага эришишган. Ягона мағлубиятни айнан ўзбек боксчиларидан қабул қилиб олган.

“Uzbek Tigers” ҳамда Колумбиянинг Colombia Heroicos жамоалари ҳисобида 5-тур олдидан 7тадан очко бор. Эртанги рақибларимиз 5 очко билан гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Чорак финалга чиқиш учун эртанги иккита учрашувда ғалаба қозониш талаб этилади.  


Бугун венесуэлаликларга қарши жанг олдидан матбуот анжумани ташкил қилинди. Маросимни Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Мурод Мамадалиев кириш сўзи билан очиб берди:

М. Мамадалиев: Термиз шаҳрида ўтказилаётганидан хурсандмиз. Бу ташаббус Сурхондарё вилоятида боксни ривожлантириш учун хизмат қилади. Фурсатдан фойдаланиб, барча ташкилотчиларга бокс оқшомини ташкил этишга берган ёрдамлари учун миннатдорчилик билдираман.

Марина Ни: Биринчи галда Ўзбекистон ҳукуматига Бутунжаҳон бокс серияси доирасидаги жанглар ўтказилишини қўллаб-қувватлагани учун раҳмат айтмоқчиман. Ташкилотчилик жуда юқори даражада. Буни алоҳида эътироф этишим керак. Ўзбекистонда бокс биринчи рақамли спорт тури эканлигига яна бир бор амин бўлдим. Юртингизда ҳамма даврда ҳам кучли мураббий ва боксчилар бўлган. Айниқса, бугунги кунда ўзбек бокси дунёда биринчи ўринда турибди.  

Франс Лопес (AIBA вакили): Ҳар иккала жамоага омад тилайман. Кучли томон ғалаба қозонсин.

Матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмон жамоа аъзолари иштирок этишди. Боксчилар бош мураббий Алфредо Лемус бошчилигида анжуманлар залида ҳозир бўлишди.

А.Лемус: Боксчиларингиз омад ёр бўлсин. Биз ҳам чиройли бокс намойиш этишга ҳаракат қиламиз.

Анжуманнинг иккинчи қисмида чарм қўлқоп усталаримиз ҳамда жамоа бош мураббийи Тўлқин Қиличев ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларга жавоб қайтаришди.          

Т. Қиличев: Ассалому алайкум, ҳурматли сурхондарёликлар! Шу жангларнинг Термиз шаҳрида ўтказилаётганидан хурсандман. Бекзод Тўрабоевга раҳмат. Боксчиларимиз сизларни уялтириб қўймаслик учун астойдил ҳаракат қилишади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

   
07 апр 07:26:14
Messi
Oomad uzbek jangchilari
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг