UZ

Сўнгги янгиликлар

16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0 12:36IV Ёшлар Олимпиадаси. Бугун боксчиларимиз финал учун рингга кўтарилади. Жуфтликларнинг бирида ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз 0 12:05Кукурелья Гюлер ҳақида: "У ёш болага ўхшайди, лекин унинг ўйини ҳайратланарли" 0 11:34UFC 334 турнирининг асосий янгилиги Нурмагомедов бўлиши мумкин 0 11:03Тўртта вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 10:32Лос-Анжелес-2028: енгил атлетика бўйича саралаш тартиби ва меъёрлари тасдиқланди 0 10:22Ёшлар Олимпиадасидаги медалларимиз сони яна биттага кўпайди 0 10:01"Арсенал" "Реал"га Субимендининг нархини эълон қилди 0

18 ноя 11:05
Янгиликлар

Футбол

Валерий Карпин: “Албатта, бизни танқид қилишади”

Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин Тожикистон билан ўртоқлик учрашувидаги дуранг (0:0) ҳақида фикр билдирди.

"Ўйин тенг ўтмади. Мутлақо. Натижа адолатли бўлиши мумкин. Футбол сифати? Биринчи бўлим менга ёқди, аммо иккинчи таймда назорат кам бўлди, ўйин майдон марказисиз давом этди. Айниқса, иккинчи таймнинг дастлабки 20 дақиқасида. Кейин яна ўйин назоратини қўлга олдик. Вазиятларни ижобий якунлаш учун нима етишмаётганини билмайман. Буни кўриб чиқамиз.

Бу ўйиндан кейин мухлислар бизни танқид қилишадими? Албатта, танқид қилишади! Шубҳасиз! Ютмадик-ку, ахир. Қирғизистон билан ўйинда бундан 10 марта ёмон ўйнагандик, аммо ғалаба қозонгандик. Бугун ғалабага эришмадик, демак, ҳаммаси ёмон. Сиз танқидга тайёрмисиз? Ҳар доим тайёрман", – деди Карпин.

Навбатдаги учрашувда Валерий Карпин шогирдлари Тошкентда Ўзбекистон билан куч синашади. Ўйин 20 ноябрь куни Тошкент вақти билан 17:00 да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг