UZ

Сўнгги янгиликлар

17:54Хотамбек Бойназаров кейинги жангини қачон ўтказишини айтди 0 17:27"Реал" ҳимоячиси Асенсио судланди 0 17:04Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 16:57Балотелли Италия футболидаги муаммоларнинг сабабларини айтди 0 16:28FIDE рейтинги янгиланди. Абдусатторов кўтарилди, Синдаровчи? 0 15:55Дана Уайт Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 15:23Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева US Open-2026'даги иккинчи давра баҳсини ўтказади 0 14:51"Ман Сити" "Эвертон" вингери Ндиайни 60+5 млн фунтга сотиб олди 0 14:19Нарендра Моди Шавкат Мирзиёевга Жавоҳир Синдаровнинг тарихий бланкасини совға қилди + ФОТО 0 13:46Россия терма жамоаси бош мураббийи: "Энди қаттиқ меҳнат қилишимиз керак" 0 13:21Ядонг Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 12:54Энцо футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар орасида нечанчи ўринга чиқди? 0 12:28Фьюри Жошуа билан жанг қаерда ўтказилишини тасдиқлади + ФОТО 0 12:02Лондон полицияси Ўзбекистон спорт формасидаги кишини жиноятда гумонлади + ФОТО 0 11:36Расман. Маҳмуд Мурадов фаолиятидаги энг катта гонорар учун жанг қилади 0

24 авг 19:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Вьетнамда ҳамюртимиз чемпионлик камари учун рингга чиқади, бугун у тарозидан ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Эртага Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида профессионал бокс кечаси ўтказилади.

Жами 8 та жанг ўтказилувчи бокс оқшомига District 7 Arena мезбонлик қилади. Ана шу 8 та жангнинг 3 таси бевосита ўзбекистонлик боксчилар иштирокида кечади.

Эътиборлиси, оқшомнинг марказий жанги ҳам айнан ҳамюртимиз иштирокида бўлиб ўтади. Тажрибали Олимжон Назаров вакант бўлиб қолган WBO Oriental чемпионлик камари учун филиппинлик Иван Сорианога қарши рингга кўтарилади. 

Маълумот учун, Олимжон Назаров проф рингда 23 та жанг ўтказиб, 18 ғалабага эришган. Ҳисобида 11 та нокаут бор. Бешта жангда мағлубият аламини тотиб кўрган. Сориано ҳам Назаров сингари 23 та жанг ўтказган. Ана шу жангларнинг 20 тасида ғалаба қозонган, 20 таси нокаут билан. Ҳисобида 2 мағлубият ва бир дуранг бор. 

Шунингдек, ушбу бокс кечасида ҳамюртларимиздан Шохруҳ Ашуров кореялик Канг Сеон Жонгга, Равшанбек Шерматов эса хитойлик Бинг Ченг Зоуга қарши рингга чиқади. Бугун боксчилар тарозидан ўтиш маросимида иштирок этишди ва белгиланган вазн меъёрини бажаришди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг