UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Жорий мавсум "Барселона" сардори ким бўлади? 0 18:30Эдсон Барбоза фаолиятини якунлади 0 17:53"Богданда босим бор эди". Маҳмуд Мурадов Гусковнинг Анкалаев билан жанги ҳақида гапирди 0 17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0 14:532026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг қиммат 10 та футбол клуби номи маълум қилинди 0 14:19Энтони Жошуа - Тайсон Фьюри жанги қаерда ва қачон ўтказилиши айтилди 0 13:42Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман" 0 13:13Хамзат Чимаев UFC`га мурожаат қилди: "Нимани кутяпмиз?" 0 12:41"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди 0 12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0

17 ноя 10:40
Янгиликлар

Таэквондо

VI Ислом бирдамлиги ўйинлари. Эрон медаллар жамғариш бўйича бизга етиб олди

Ўзбекистон спорт делегацияси Ар-Риёд шаҳри мезбонлик қилаётган VI Ислом бирдамлиги ўйинларида 2-ўринни сақлаб қолиш учун жиддий курашга киришди.

Медаллар жамғариш бўйича Туркия терма жамоаси катта фарқ билан пешқадамлик қилмоқда. Уларга ҳеч ким ета олмаслиги ҳам ойдинлашди. Турк қардошларимиз 58 та олтин, 31 та кумуш, 23 та бронза, жами 112 та медални қўлга киритиб улгуришди. 

Иккинчи ўрин учун кураш кескинлашди. Эрон делегацияси 16-олтин медалини қўлга киритиб, терма жамоамизга етиб олди. Агар кеча таэквондочимиз Озода Собиржонова финалда эронлик рақибасига ютқазганида, форслар медаллар жамғариш жадвалида бизни ортда қолдириб 2-ўринга кўтарилиб олган бўлар эдилар. Эрон 16 та олтин, 15 та кумуш, 21 та бронза медали билан 3-ўринни эгаллаб турибди.      

Ўзбекистон спорт делегацияси ҳам Эронда бўлгани сингари жами 52 та медаль бор. Шундан 16 таси олтин, 19 таси кумуш, 17 таси бронза медалларидир. Кумуш медаллар кўплиги ҳисобига 2-ўринни сақлаб қолдик. Кучли бешликдан Миср ва Қозоғистон терма жамоалари жой олган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг