UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19Йен Мачадо Гэрри октагонга қайтмоқда 0 18:48Хамзат Чимаев: "Мен ҳақиқий чемпионман!" 0 18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0

24 фев 14:39
Янгиликлар

Бошқалар

VIII қишки Осиё ўйинларида Миша Ге бугун ўз иштирокини бошлайди

Теглар :  Осиё ўйинлари
Япониянинг Саппоро шаҳрида VIII қишки Осиё ўйинлари қизғин давом этмоқда.


Мусобақада жами 32 та мамлакатдан ташриф буюрган 1200 нафар спортчилар иштирок этишяпти. Эътиборли жиҳати Осиёнинг 30 та мамлакати қаторида бу сафар Океания минтақаси вакиллари – Австралия ва Янги Зеландия терма жамоалари ҳам мусобақада меҳмон сифатида қатнашишмоқда. Фақат ушбу минтақа вакиллари медаллар учун кураш олиб боришмайди.

Бу сафарги қишки Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини фигурали учиш бўйича терма жамоамиз аъзоси Миша Ге ҳимоя қилиши хақида хабар бериб ўтгандик. Ҳамюртимиз ўз иштирокини бугун - 24 февралда бошлайди. Бугун қисқа дастур бўйича мусобақалар Тошкент вақти билан соат 14:05да старт олади. Миша Ге эса бугунги дастур бўйича бизнинг вақт билан соат 16:27да музга чиқиши кутилмоқда.

Бугун жами 21 нафар спортчи қисқа дастурда ўз омадини синаб кўради. Ҳамюртимиздан ташқари эркаклар ўртасида яккаликдаги қисқа дастурда бугун шунингдек, Гонконг, Хиндистон, Индонезия, Филиппин, Қозоғистон, Малайзия, Хитой Тайпейи, Жанубий Корея, Хитой, Япония ва Австралия каби мамлакат вакиллари ҳам иштирок этишади.

Шунингдек, 26 февраль куни Тошкент вақти билан соат 08:00да қишки Осиё ўйинларида эркин дастур бўйича беллашувлар ўтказилиб, Миша Ге ушбу баҳсларда ҳам қатнашиши режалаштирилган. 26 февраль куни эса Макоманай муз саройида мусобақаларнинг тантанали ёпилиш маросими ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз Миша Ге 15-19 февраль кунлари Сеулда бўлиб ўтган “Тўрт қитъа чемпионати” Халқаро турнирида иштирок этди ва 20 февраль куни кечқурун Саппорога етиб борди. Кореядаги мусобақада Осиё, Америка, Африка ва Австралиянинг энг кучли фигурали учиш усталари ғолиблик учун кураш олиб боришди ва мазкур турнир Миша Ге учун  VIII қишки Осиё ўйинларига тайёргарлик босқичи вазифасини ўтаб берди.

Маълумот учун, Миша Ге – Халқаро тоифадаги спорт устаси, 2009 йилдан фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. У Ўзбекистон терма жамоаси шарафини 2011 йилда Астана/Алмати шаҳарларида бўлиб ўтган VII қишки Осиё ўйинлари, ҳамда 2014 йили Сочи мезбонлик қилган XXII қишки Олимпия ўйинларида ҳимоя қилган.

Миша Ге қитъа ва Халқаро мусобақалар совриндори ҳисобланади. Фигурали учиш бўйича 2015 йили Хитойнинг Шанхай шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 6-ўринни эгаллаган. 2016 йилда Канаданинг Монреаль шаҳрида ташкил этилган “Autumn Classic International Skate Canada” турнирида 2-ўринга сазовор бўлган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг