UZ

Сўнгги янгиликлар

19:44"Энтони Жошуа, шубҳасиз, жаҳон боксидаги энг катта юлдуз" - Эдди Хирн 0 19:23​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади 0 19:02Царукян — Топурия ҳақида: "Жанг қила олмайман дейсан, лекин бундай гапларга вақт топасан. Сен масхарабозсан" 0 18:41"Агар Кроуфорд ҳақиқатан ҳам якунлаган бўлса, мен энди уни энг зўри деб ҳисоблайман" - Рой Жонс ким энг зўр боксчи эканлиги ҳақида гапирди 0 18:20"Царукян, шубҳасиз, Топурия учун муаммо яратади" - собиқ чемпион 0 17:59“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаради 0 17:38"Кимдир ростдан ҳам Жейк ғалаба қозонади деб ўйлаганмиди?" - Кормье Жошуа - Пол жанги ҳақида 0 17:17Илия Топурия: "Махачев билан жангимни ҳамма кўрмоқчи. Лекин Ислам..." 0 16:56MPL вице-президенти Жасур Алижонов ўз ММА Лигасига асос солди 0 16:35Аббосбек Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча" 0 16:14Бугун Бухорода ATFC ва Brave CF қўшма ММА турнири ўтказилади 0 15:53Разамбек Жамалов Рамзан Кадировнинг ўғли томонидан тақдирланди (ФОТО) 0 15:32Нурсултон билан жанги амалга ошмай қолган енгилмас "Гладиатор" UFC ростеридан чиқарилди 0 15:11ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни амалга оширмоқчи 0 14:50"Qatar Weightlifting Cup". Нигора Абдуллаева терма жамоамизга 3 та медаль тақдим этди + ФОТО 0

24 сен 12:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Висенте Луке UFC Fight Night 261 турниридаги рақиби ўзгарди

Хабарингиз бор, 11 октябрь куни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида UFC Fight Night 261 турнири ўтказилади.

Оқшом доирасида яримўрта вазн тоифаси вакили бразилиялик Висенте Луке Сантьяго Понзиниббиога қарши октагонга чиқиши керак эди. Лекин Сантьяго жароҳат сабаб сафдан чиқди. Энди унинг ўрнини енгил вазнда жанг қилиб келган испаниялик Йоэль Альварес эгаллайди. У яримўрта вазнда дебют қилади.  

Маълумот учун, 33 ёшли Висенте Луке сўнгги уч йилдан бери ғалаба ва мағлубиятни алмаштириб келмоқда. Сўнгги жангини июнь ойида Кевин Холландга қарши ўтказиб, муддатидан олдин мағлуб бўлганди.

32 ёшли Йоэль Альварес эса аксинча, муддатидан аввал қўлга киритилган учта ғалабали серия билан келмоқда. У Марк Диакезини бўғиш, Элвис Бренер ва Драккар Клозени нокаут эвазига таслим этган эди. "Феномен" сўнгги мағлубиятини 2022 йилнинг февраль ойида Арман Царукяндан қабул қилиб олганди. Айни пайтда ҳар икки жангчи ҳам ўз дивизионларида Топ-15 рейтингидан жой олмаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг