UZ

Сўнгги янгиликлар

10:34"Бавария" "Боруссия"ни мағлуб этиб, 2026 йилги Германия Суперкубоги эгасига айланди 0 00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0 19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0

14 окт 14:02
Янгиликлар

Футбол

Владо Радманович: "Катанец ноябрь ойида терма жамоани ўзи бошқаради" (ўйинолди тўлиқ матбуот анжумани)

Ўзбекистон - БАА учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Владо Радманович ва футболчи Одилжон Ҳамробеков иштирок этди.

"Биринчи навбатда терма жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанецнинг соғлиғи кундан-кунга яхшиланиб бораётгани ҳақида айтиб ўтмоқчиман. Ноябрь ойидаги ўйинларда бош мураббийимиз терма жамоа билан бирга бўлади. БААни ўз уйимизда ҳеч қачон мағлуб эта олмаганмиз. Ҳар бир учрашув биз учун бирдек аҳамиятга эга. Эртанги мақсадимиз ғалаба қозониш", - деди Владо Радманович.



"Биз эртага кучли жамоага қарши майдонга тушамиз. Стадионга ташриф буюрадиган кўпгина мухлисларнинг мақсадини амалга ошириши учун бор имкониятимизни ишга соламиз", - деди Одилжон Ҳамробеков.



- Сречко Катанец ўз даврида БАА терма жамоасида ишлаган. Жаноб Катанец БАА футболи ҳақида етарлича маълмуотга эга. Ушбу жиҳат бизга ёрдам бериши мумкинми?
- Сречко Катанец БАА терма жамоасини бошқарган даврида Ўзбекистон терма жамоасини мағлубиятга учратган. Бу бизга фойда келтириши аниқ. БАА футболи ҳақида етарлича маълумотга эгамиз деб ўйлайман. Тўғри, Катанец БАА терма жамоасини бошқарганига анча вақт бўлди, аммо ушбу мамлакат футболининг ҳолатидан хабардормиз.

- Эронга қарши учрашувда мураббийлар штаби ўйин давомида реакция билдиришга бироз кечикишди. Ушбу камчиликлар бош мураббийнинг йўқлиги сабаб кузатиляптими?
- Бундай ҳолат бўлиши табиий. Бош мураббий майдон четида бўлмаётгани ўз сўзини айтмоқда. Фикрингизга қўшиламан, биз қарор қабул қилишда бироз кечикдик, бироқ айрим бир ҳолатларда ўзгартиришлар жамоа зарарига ишлаши мумкин. Қайси футболчи қандай ҳолатда эканлигини бош мураббийдек билмаслигимиз мумкин.

- БАА терма жамоасини қанчалик ўрганиб чиқдингизлар. БАА Ўзбекистонга қанчалик жиддий қаршилик кўрсата олиши мумкин?

- БАА терма жамоасини уч маротаба таҳлил қилиб чиқдик. Рақибимизнинг ҳимоя чизиғи анча кучли, улар зич ҳимояланишни яхши кўрадилар. Рақибимизнинг сўнгги учта ўйинини кўриб чиқдик. Биз эртага рақибга кўпроқ босим ўтказишни мақсад қилганмиз, аммо терма жамоамизнинг ҳужум чизиғидаги муҳим футболчиси Аббосбек Файзуллаев кечаги машғулотларда жароҳат олди. Уруновнинг ҳам жароҳати бор. Ушбу йўқотишлар бизга муаммо туғдириши мумкин.




- Ўтган учрашувда биз кўп вазиятларга эга бўлдик, аммо гол ура олмадик. Гол уришда бизга нима етишмаяпти деб ўйлайсиз?
Одил Ҳамробеков: Ҳар бир футболчи майдонга жамоамга фойда олиб келаман ва гол ураман деб майдонга тушади. Ҳар бир вазиятдан унумли фойдаланишнинг иложи йўқ. Футбол шуниси билан қизиқ. Эртанги учрашувда мухлисларни хурсанд қилиш учун барчасига тайёрмиз.

- Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ўзидан кучлироқ бўлган жамоаларга қарши яхши натижа қайд этмоқда. Масалан, Эронга қарши ўйинлар. Даражаси биздан пастроқ жамоаларни ҳам мағлуб этяпмиз, масалан Туркманистон, аммо биз билан тенг кучли жамоаларга қарши яхши натижа қайд этмаяпмиз. Масалан, биз билан даражаси деярли бир хил бўлган Қатарга мағлуб бўлдик, эртанги рақибимизнинг потенциали ҳам биз билан тенг. Тенг кучли жамоаларга қарши керакли натижага эриша олмаётганимизнинг сабаби нимада? Таваккалсиз ўйнаш услубимизнинг камчилиги шудир балки?

- Фикрингизга қўшиламан. Эрон терма жамоаси минтақадаги энг кучли жамоалардан бири ҳисобланади. Эронга қарши сўнгги учта учрашвда мағлуб бўлмадик. Ўтган йилги учрашувда Эрон дарвозасига иккита гол урдик ҳам. Бу эса сўнгги уч йилда ўсишга эришганимизни англатади. Биз ривожланишда давом этишимиз керак.





- Ўрунов, Файзуллаев ва Ашурматовларни йўқотдик. Ушбу йўқотишлар туфайли тактикамиз ўзгариши мумкинми? Масалан, 3-4-3дан 4-2-3-1 услубига. Эртага майдонда Азизбек Турғунбоевни кўришимиз мумкинми?
- Мен ҳеч қачон тактика ҳақида омма олдида гапирмайман. Сабаби тактика ҳақида эрталабгача баҳслашиб ўтиришимиз мумкин. Ўйин услубимиз ўзгармайди, жароҳатланганларнинг ўрнини боса оладиган футболчиларимиз бор. Қанотдаги йўқотишларнинг ўрнини боса оламиз. Масалан, сиз айтиб ўтган Турғунбоев. Марказий ҳужумчисиз жароҳат олиб қолганида, бу катта йўқотиш бўлар эди. Захирамизда асосий ҳужумчининг ўрнини муносиб боса оладиган футболчи йўқ. Биз анча вақтдан бери шу услуб остида ўйнаб келмоқдамиз. Ўзгартириш қилишнинг ҳожати йўқ, лекин ўйин давомида тактикани ўзгартириш ёки таваккалга қўл уришга мажбур бўлсак, биз буни қилишимиз аниқ.




- Сўнгги 15 дақиқада Эрон терма жамоаси кўпроқ тўпга эгалик қилди ва шу дамда терма жамоамиз футболчилари ўртасида тушунмовчиликлар кузатилгандек. Сабаби биз кўпроқ ҳужум қилишимиз керак эди, аммо Эрон кўпроқ тўпга эгалик қилди ва вазиятлар яратди. Майдондаги футболчилар ўйин вақтида ўз қарорларини қабул қила оладими?
Одил Ҳамробеков: Майдондаги футболчилар ўзаро суҳбатлашиб ёки келишиб олиб, тактикани ўзгартирса, бу мураббийларга нисбатан ҳурматсизлик бўлади. Мураббийлар штаби ҳафталар давомида рақибни ўрганиб чиқишади. Эронга қарши учрашувдаги сўнгги 15 дақиқада Сречко Катанецнинг йўқлиги яққол сезилди.

- Захирамизда яхши ҳужумчи йўқлиги ҳақида гапириб ўтдингиз, аммо Эронга қарши учрашувда Бобир Абдиҳолиқов деярли майдонга туширилди, аммо энг сўнгги паллада ўзгаришни бекор қилдингиз. Бунга сабаб нима бўлди? Сиз ҳозиргина таваккал қилишдан қўрқмаймиз дедингиз. Масалан, Эронга қарши ўтган йилги учрашувда Сергеевга имконият берилганди ва у ҳисобни тенглаштирганди. Яна бир бор бундай таваккал юриш қилишимизга нима етишмаяпти? Ҳозирги вақтда бундай таваккалчиликка қўл урилмаётганининг асосий сабаби захирадаги футболчиларимиздан қониқиш ҳосил қилинмаётганиданми?

- Фикрингизга қўшиламан. Ўйин давомида ҳар хил вазият бўлиши мумкин. Агар таваккал қилиш керак бўлса, биз бунга тайёрмиз. Биз албатта таваккал қиламиз.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг