UZ

Сўнгги янгиликлар

14:01Ёш хоккейчиларимиз U-18 Осиё Кубогини ғалаба билан бошлади 0 13:39Фьюри ва Жошуа 2026 йилда жанг қилиш учун шартнома имзолади — инсайдер 0 13:17ЖЧ-2026да сариқ карточкалар бўйича қоидаларда ўзгариш бўлади 0 12:53Каруана: "Ўзбекистон катта давлат бўлмаса ҳам, дунёнинг энг кучли шахматчиларини етиштирмоқда" 0 12:26Магомед Анкалаевнинг кейинги рақиби ким бўлиши маълум 0 12:01Бугун стол теннисчиларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокларини бошлашади 0 11:30Лука Модрич жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди 0 10:58Боксчиларимиз Россиядаги халқаро хотира турнирида қандай натижа қайд этишди? 0 10:12Мирзахалилов Шумковга қарши реванш жангини ўтказади. Сана ва манзил аниқ 0 09:51Каратэчиларимиз “Uzbekistan Open” турнирида 128 та медаль жамғаришди 0 09:30Бруну Фернандеш Роналдуга етиб олди 0 09:09Мераб Двалишвилининг рақиби маълум бўлди + ПОСТЕР 0 08:48UFC географияси кенгаймоқда + ПОСТЕР 0 08:27Нганну UFC оғир вазнидаги ҳолатни танқид қилди 0 08:02Суперлига. Бугун Тошкентда "Пахтакор" - "Насаф" учрашуви бор 0

28 мар 13:14
Янгиликлар

Волейбол

Волейбол. Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида иккинчи тур якунланди

Теглар :  Волейбол
Навоийда волейбол бўйича 1999-2001 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон еттинчи чемпионатининг иккинчи тур баҳслари ниҳоясига етди.

Саккизта жамоа иштирок этаётган мусобақада иккинчи тур якунларига кўра Навоий жамоаси 32 очко тўплаб пешқадам бўлиб турибди. Иккинчи поғонада 29 очко жамғарган Фарғона вилояти жамоаси кетмоқда. Учинчи ўриндаги Андижон вилояти спортчилари ҳисобида 25 очко мавжуд. Тўртинчи поғонада жойлашган қорақалпоғистонлик волейболчилар ҳам 25 очко тўплаганлар.

Энди 5-9 май кунлари Фарғона вилоятида якуний учинчи тур беллашувлари ташкил қилинади. Айнан ўша кунлари 1999-2001 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги еттинчи Ўзбекистон чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари маълум бўлади.

Шу ёш тоифасида қизлар ўртасидаги беллашувлар эса 2-7 апрель кунлари Жиззах вилоятида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Самарқандда катталар ўртасидаги Ўзбекистон олий лигаси XXVI миллий чемпионатида учинчи тур баҳсларига старт берилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг