UZ

Сўнгги янгиликлар

12:12Арсен Венгер ФИФА президенти лавозими учун курашда Инфантинонинг рақибига айланиши мумкин — The Times 0 11:45Волкановски ўзига нима мотивация беришини айтди - бу пул ёки камарлар эмас 0 11:16Бугун Жаҳон чемпионатида оғир вазнлиларимиз, хусусан Музаффарбек Тўрабоевнинг чиқишига гувоҳ бўламиз! 0 10:45Фьюри – Жошуа жанги учун чипталар бир соат ичида сотилиб кетди 0 10:14Португалия терма жамоаси Жезуш билан низодан сўнг Роналдунинг 980-голи фонида муносабат билдирди 0 09:43Жавоҳир Синдаров - Гукеш Доммаражу: ўйинларнинг тўлиқ тақвими расман маълум бўлди 0 09:04UFC Fight Night 290 тарози натижалари: уч жангчи вазн қила олмади, улардан бири ортиқча 3,4 кг тош босди 0 08:33Деонтей Уайлдер шу йил енгилмас жаҳон чемпиони билан жанг қилиши мумкин 0 08:02Терма жамоамиз Марокашга мағлуб бўлди 0 19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0

03 окт 17:27
Янгиликлар

Бокс/ММА

Волкан Оздемирнинг навбатдаги жанги тасдиқланди

Швейцария шарафини ҳимоя қилувчи асли турк Волкан Оздемирнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди.

Богдан Гусковнинг UFC`даги илк рақиби 22 ноябрь куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказиладиган турнирда Алонзо Менифилдга қарши октагонга чиқади. 

Ярим оғир вазн тоифасида чемпионлик камари учун собиқ даъвогар Волкан Оздемир сўнгги жангини ўтган йилнинг ноябрь ойида ўтказиб, уч раунд якунига кўра бир овоздан Карлос Ульбергга имкониятни бой берганди. Бунгача 36 ёшли Волкан ҳамюртимиз Богдан Гусковни бўғиш усули эвазига мағлуб этганди. Жонни Уокерни эса нокаутга учратган эди. 

Америкалик 37 ёшли Алонзо Менифилд икки ғалабадан иборат серия билан келмоқда. У Жулиус Уокер устидан ҳакамларнинг айри қарори билан устун келган, Омар Сини эса якдил қарори эвазига мағлуб этганди. 

Айни дамда Волкан Оздемир UFC ярим оғир вазн тоифаси рейтингида тўққизинчи, Алонзо Менифилд эса ўн тўртинчи поғонани эгаллаб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг