02 июл 16:58
Янгиликлар
WBA Мурат Гассиевга тўлақонли жаҳон чемпиони мақомини берди
Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайти хабар қилди.
Маълум қилинишича, WBA ушбу қарорни украиналик Александр Усик барча чемпионлик камарларидан воз кечганидан сўнг қабул қилди ва Гассиевнинг мақомини тўлиқ жаҳон чемпиони даражасига кўтарди.
Эслатиб ўтамиз, Мурат Гассиев навбатдаги жангини 11 июль куни Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган IBA.PRO 19 турнири доирасида ўтказади. Унинг рақиби WBA рейтингида 14-ўринни эгаллаб турган франциялик Тони Йока бўлади.
32 ёшли Мурат Гассиев профессионал фаолиятини 2011 йилда бошлаган. У 2016 йилда биринчи оғир вазн (90,7 кг гача) тоифасида жаҳон чемпиони бўлган, 2018 йилда эса бирлаштирилган жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган. 2020 йилдан буён супер оғир вазн тоифасида фаолият юритмоқда. Унинг ҳисобида 33 та ғалаба (шундан 26 таси нокаут билан) ва 3 та мағлубият бор.
Фикрлар