UZ

Сўнгги янгиликлар

17:12Сув полочи қизларимизнинг Осиё ўйинларида қатнашадиган таркиби эълон қилинди 0 16:30Царукян тасдиқлади: UFC юлдузи Руффига қарши жангда унинг бурчагида бўлади 0 15:46Ямаль ўзини Месси, Роналду ва Марадона билан солиштирди 0 15:05Шахмат Олимпиадаси. Олтита терма жамоамиз иштирокидаги ўйинлардан ОНЛАЙН 0 15:02Аичи-Нагоя-2026: спорт гимнастикаси бўйича эркаклар жамоамиз таркиби эълон қилинди 0 14:26Дана Уайт UFC 331 турнири учун янги бонусни эълон қилди 0 14:07"Агар унга ютқазсам, ҳаммаси нарсамни йўқотаман" - Арман Царукян 0 13:41Расман! Лазизхон Ўзбековга Холмурод Нурматовдан реванш олиш имкони берилди (ПОСТЕР) 0 13:15"Насаф" бугун ОЧЛ 2 мусобақасида ўз юришини бошлайди 0 12:442,5 млн доллар! Ҳатто ютқазган шахматчи ҳам миллионерга айланади 0 12:13Майкл Пейж: "Доғистонликлар зерикарли жанг кўрсатишади, лекин UFC`да қолишмоқда" 0 11:41Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг биринчи кунги натижалари 0 11:10"Ливерпуль" "Тоттенхэм"ни Лига Кубогидан чиқариб юборди 0 10:08Шоҳасан Мирзаматов Наманганда жанг қилади, рақиб ҳам аниқ 0 09:37Махачев Жонсга жавоб қайтарди: "Сен доим айбсизсан" 0

16 авг 18:58
Янгиликлар

Бокс/ММА, Бокс рейтинги

WBC'нинг янгиланган рейтингида 13 нафар боксчимиз бор: Баҳодир пастлади, Бектемирдан супер кўтарилиш + ПОСТЕР

Теглар :  WBC
Бутунжаҳон Бокс иттифоқи (WBC) янгиланган рейтингни эълон қилди.

Бутунжаҳон Бокс уюшмаси август ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Мазкур рейтингдан 13 нафар  боксчимиз жой олган бўлиб, уларнинг ўрни билан танишинг:


Оғир вазн: Баҳодир Жалолов ўтган ойдагидан бир поғона пастлаб 21-ўринга жойлаштирилди;

Супер ўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Азизбек Абдуғофуров 14-ўрин; Бектемир Мелиқўзиев эса 10 поғона кўтарилиб 29-ўринни банд этди;

Супер ярим ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов 8-ўринда, боксчимиз ўтган ойда 9-поғонада эди;

Ярим ўрта вазн (66,6 кг): Қудратилло Абдуқаҳҳоров 21-поғонада, ўтган ойда 20-ўринга жойлашган эди; Шаҳрам Ғиёсов 24-ўрин;  Жамшидбек Нажмитдинов эса 30-ўриндан бир поғона пастлаб, 32-ўринни эгаллади;

Супер енгил вазн (63,5 кг): Шоҳжаҳон Эргашев 18-ўринда қайд этилди, июл ойида 21-поғонада кўрсатилган эди;

Иккичи ярим енгил вазн (58,9кг): Элнур Абдураимов рейтингга киритилиб 40-ўринга жойлаштирилди;

Ярим енгил вазн (57,1 кг): Отабек Холматов ўтган ойдагидан бир поғона кўтарилиб 36-ўринни эгаллади;

Биринчи ярим енгил вазн (55,3 кг): Исломбек Пирманов 36-ўринга жойлашди;

Енгил вазн (50,8 кг): Олимжон Назаров рейтингга киритилиб 39-поғонада қайд этилди;

Биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): Ҳасанбой Дўсматовнинг поғонаси ўзгаришсиз қолди - 11-ўрин.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг