UZ

Сўнгги янгиликлар

13:50Тайсон Фьюри: "Агар шундай бўлса, жамоамдагиларга мени "отиб ташланглар" дедим" 0 13:29"Реал" дарвозабони Куртуа жароҳатдан кейин қачон сафга қайтиши маълум 0 13:0848 ёшли Йоэль Ромеро Гекторга қарши жанг ўтказади 0 12:47Тўй яқин чоғи - Синдаров Гиннес рекордлар китобига киритилган ҳамкасбига кўнгил қўйдими? (+ФОТО) 0 12:26Флойд Мейвезер АҚШ солиқ хизматига 7,3 млн доллар қарз 0 12:05Осиё кубоги. Қизларимиз бугун 1/2 финал йўлланмаси учун майдонга тушади 0 11:44Жон Жонс қайтиш масаласини ёпди 0 11:23Соҳибжамол Осиё чемпионати совриндори! Жалолов финалда, Жамаловда кутилмаган мағлубият 0 11:02Белал Муҳаммад Прохазка - Улберг жанги ғолибни айтди 0 10:41"Вест Хэм" ғалабага эришиб, "Тоттенхэм"ни 18-ўринга "кузатиб" қўйди + ВИДЕО 0 10:20Бугун 5 нафар эркин курашчимиз Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 09:59"Мен 100% қафасдаги жанг тарафдориман". Жо Байденнинг ўғли Трампнинг ўғилларига "вызов" ташлади 0 09:38Таэквондо WT бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига бағишланган флешмоб ўтказилди ФОТОРЕПОРТАЖ 0 09:17"Рома" ўз уйида аутсайдерни қийинчиликсиз мағлуб этди + ВИДЕО 0 08:56Майк Тайсон Фьюрига мурожаат қилди ва жавобини ҳам олди 0

03 мар 19:02
Янгиликлар

Теннис

WTA рейтинги. Абдураимова 27 поғонага пастлади, Масленкова эса яхшигина кўтарилиб олди

Бугун Халқаро аёл теннисчилар Ассоциацияси (WTA) профессионал аёл теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди.

Янгиланган рейтингда ҳамон беларуслик Арина Соболенко пешқадамлик қиляпти. Польшалик Ига Свёнтек иккинчи, америкалик Кори Гофф учинчи ўринни банд этган. Ўтган ҳафта Дубай турниридаги чемпионлик эвазига 14-поғонадан 9-ўринга кўтарилиб олган россиялик 17 ёшли Мирра Андреева яна Топ-10 рейтингини тарк этди. Паула Бадоса, ва Эмма Наварро якунланган ҳафтадаги муваффақиятли иштироклари сабаб ўз ўринларини яхшилаб олишди.   

Янгиланган рейтингда тўрт теннисчимиздан икки нафари юқорилади, қолган иккиси пастлади. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова 6 очко йўқотиши натижасида 27 поғона пастга шўнғиди. Влада Якшибарова ҳам бир поғонага пастлади. Милана Масленкова 1 очко жамғариб олгани ҳисобига оз эмас, кўп эмас, 24 ўринга кўтарилди. Сабрина Олимжонова ҳам 3 поғонага юқорилаб олди. 


WTA рейтинги. 3 март кунги ҳолат:

1. (1) Арина Соболенко (Беларусь) - 9076 очко

2. (2) Ига Свёнтек (Польша) - 7985

3. (3) Коко Гофф (АҚШ) - 6333

4. (4) Жессика Пегула (АҚШ) - 5251

5. (5) Мэдисон Киз (АҚШ) - 4679

6. (6) Жасмине Паолини (Италия) - 4518

7. (7) Елена Рибакина (Қозоғистон) - 4328

8. (10) Эмма Наварро (АҚШ) - 4009

9. (8) Чжэн Циньвэнь (Хитой) - 3780

10. (11) Паула Бадоса (Испания) - 3746


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

557 (530). Нигина Абдураимова – 81

923 (922). Влада Якшибарова – 24

1344 (1368). Милана Масленкова – 5

1365 (1368). Сабрина Олимжонова – 4

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг