27 апр 17:39
Янгиликлар
WТА рейтинги. Кики Бертенс ТОП-10 га қайтди, Сабина ҳам юқорилади
Ўтган ҳафта билан таққослаганда рейтингнинг ТОП-10 лигида кичик ўзгариш кузатилди. Кики Бертенс 1 поғонага юқорилаб яна кучли ўнликка қайтди. Петра Квитова эса 2 ўрин паслади ва ТОП-10 ликни тарк этди. Австралиялик Эшли Барти ҳамон жаҳоннинг биринчи ракеткаси бўлиб турибди. Япониялик теннисчи Наоми Осака иккинчи, руминиялик Симона Халеп 3-ўринга жойлашган.
Бу ҳафтада теннисчи қизларимиздан Сабина 1, Акгуль Аманмурадова 2 ўрин юқорилади. Нигина Абдураимова эса 1 поғона пастлади.
WТА. 26 апрель кунги ҳолати:
1. Эшли Барти (Австралия)-9655 очко
2. Наоми Осака (Япония)-7800
3. Симона Халеп (Руминия)-7050
4. София Кенин (АҚШ)-5915
5. Елина Свитолина (Украина)-5835
6. Бянка Андреэску (Канада)-5265
7. Арина Собаленко (Белорус)-5205
8. Серена Уильямс (АҚШ)-4850
9. Каролина Плишкова (Чехия)-4660
10. Кики Бертенс (Нидерландия)-4405
Ўзбекистон теннисчиларининг жаҳон рейтингидаги ўрни:
373. Сабина Шарипова-130
427. Акгуль Амонмуродова-110
594. Нигина Абдураимова-61
1323. Милана Масленкова-4
1370. Севил Юлдашева-3.
Фикрлар