UZ

Сўнгги янгиликлар

13:28Top Rank вице-президенти: "Иноуэ - Накатани жанги жуда қизиқарли" 0 13:07Том Аспиналл Сирил Ган билан жангдан кейин дўстларини йўқотди 0 12:46Шерзод Темировнинг ягона голи "Арбил"га ғалаба келтирди. Футболчимиз 9 та ўйинда 9 та гол урди 0 12:25Нурмагомедовга рақиб берилди, бир ойдан сўнг қисматдошлар жанги! 0 12:04WTA рейтинги. Топ-50 ўзгаришсиз, теннис маликаларимиздан фақат бири кўтарилди 0 11:43Генри Сехудо RAF байроғи остида яна курашга қайтмоқда 0 11:22"Барселона" гол уриш бўйича рекорд ўрнатди 0 11:01Нурсултон Рўзбоев: "Камида 3 та..." 0 10:40Арина Соболенко Янги йил билан боғлиқ севимли таомлари, фильмлари ва анъаналарини санаб ўтди 0 10:19UFC 327 турнири карди Гусков вазнидаги қизиқарли жанг билан тўлдирилди 0 09:58Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди 0 09:37Хабиб Нурмагомедов: "Тасодифан жангчига айландим" 0 09:16Александр Усик: "Жамоам икки жанг устида ишламоқда" 0 08:55Ҳамюртимиз 13 сонияда чемпион бўлган Янги йилги Rizin турнирининг барча натижалари битта саҳифада 0 08:34Президент қарори билан Каттақўрғонда футбол академияси қурилади 0

01 янв 12:04
Янгиликлар

Теннис

WTA рейтинги. Топ-50 ўзгаришсиз, теннис маликаларимиздан фақат бири кўтарилди

Халқаро аёл теннисчилар Ассоциацияси (WTA) профессионал теннисчиларнинг 2025 йилдан ўрин олган сўнгги рейтингини эълон қилди.

Янгиланган рейтингда Россиядан маҳаллийлаштирилган теннис маликаларимиз Камилла Раҳимова, Полина Кудерметова ва Мария Тимофеева бу сафар ҳам ўтган ҳафтадаги ўринларини ўзгаришсиз сақлаб қолишди.

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Камилла Раҳимова 97, Полина Кудерметова 104, Мария Тимофеева 143-ўринни эгаллаб турибди. Бу ҳафта теннисчиларимиздан биргина Севиль Юлдашева икки поғонага кўтарилган. Қолган беш нафар теннисчимиз рейтингда пастлашди. Тўртинчи ракеткамиз Литвадан маҳаллийлаштирилган Лайма Владсон 1, Влада Якшибарова 2, Милана Масленкова 2, Нигина Абдураимова 2, Диана Яковлева 3 поғонага пастлади. 

Дунё теннисчиларининг Топ-50`талигида ҳам бу ҳафта ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. Рейтингда ҳамон беларуслик Арина Соболенко катта фарқ билан пешқадамлик қилмоқда. У 2025 йилни сайёрамизнинг биринчи ракеткаси сифатида якунлади. Иккинчи ўриндан польшалик Ига Свёнтек жой олган бўлса, кучли учликка америкалик Коко Гофф якун ясаган. 


WTA рейтинги. 31 декабрь кунги ҳолат:

1. (1) Арина Соболенко (Беларусь) - 10870 очко

2. (2) Ига Швёнтек (Польша) - 8395

3. (3) Коко Гофф (АҚШ) - 6763

4. (4) Аманда Анисимова (АҚШ) - 6287

5. (5) Елена Рибакина (Қозоғистон) - 5850

6. (6) Жессика Пегула (АҚШ) - 5583

7. (7) Мэдисон Киз (АҚШ) - 4335

8. (8) Жасмин Паолини (Италия) - 4325

9. (9) Мирра Андреева (Россия) - 4319

10. (10) Екатерина Александрова (Россия) - 3375...


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

97 (97). Камилла Раҳимова – 802

104 (104). Полина Кудерметова – 759

143 (143). Мария Тимофеева – 513

880 (879). Лайма Владсон – 30

1070 (1068). Влада Якшибарова – 16  

1194 (1192). Милана Масленкова – 11 

1272 (1274). Севиль Юлдашева – 8

1322 (1320). Нигина Абдураимова – 7  

1478 (1475). Диана Яковлева – 3

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг