UZ

Сўнгги янгиликлар

19:13Бу факт: Азамат Нуфтиллаев Дана Уайт даъвогарлар сериясида (DWCS) жанг қилган иккинчи ўзбекистонликка айланади 0 18:52"Жиро д'Италия" велопойгаси энди икки кутилмаган давлатдан бошланади 0 18:31Муҳаммад Мокаев навбатдаги жангини Бёрнсга қарши ўтказади (ПОСТЕР) 0 18:10ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор 0 17:49Ислам Махачев иштирокидаги UFC 322 турнири учун расмий постер намойиш этилди 0 17:28Спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркибимиз маълум 0 17:07Акбар Исломбоев: "Жангни ютдим, лекин ҳакамларни юта олмадим" 0 16:46"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр 0 16:25Жейрон Эннис Уисма Лимадан оғирроқ тош босди 0 16:04Медведев 6 йил деганда Шанхай "Мастерс" 1/2 финалига чиқди 0 15:43Исроил Мадримовнинг вазнидаги чемпионлик жанги бекор қилинди 0 15:22Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа" 0 15:01Баду Жек чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Манзил, сана ва рақиб маълум 0 14:40Алекс Перейра оёғи синганини тасдиқлади ва қачон октагонга қайтишини айтди 0 14:19"Сен зўрсан, аммо ҳозир менинг вақтим". Гамрот Оливейрага мурожаат қилди 0

22 окт 10:09
Янгиликлар

Теннис

WTA рейтингида пешқадам ўзгарди. Нигина 17, Влада 38, Милана 2 поғонага пастлади

Халқаро аёл теннисчилар Ассоциацияси (WTA) профессионал аёл теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди.

Янгиланган рейтингда пешқадам ўзгарди. Беларуслик Арина Соболенко узоқ муддатдан сўнг яна карвонбошига айланди. Шу кунгача биринчи ўринни эгаллаб келган польшалик Ига Свёнтек иккинчи поғонага пастлади. Дунё теннис маликалари Топ-10`талигида ўзгаришлар кузатилди. Хитойнинг Нинбо шаҳридаги WTA 500 турнирида чемпион бўлган россиялик Дарья Касаткина 11-поғонадан 9-ўринга кўтарилиб олди. 

Эътиборлиси, янгиланган рейтингдан тўрт нафар теннисчимиз жой олди. Истеъдодли ёш теннисчимиз Сабрина Олимжонова 1386-поғонани эгаллаб турибди. У энди Ўзбекистоннинг тўртинчи ракеткаси. Узоқ муддат Исроил шарафини ҳимоя қилган, ўша мамлакат чемпиони ҳам бўлган 35 ёшли Влада Екшибарова яна Ўзбекистон байроғи остида WTA рейтингига киритилганди. Мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси янгиланган рейтингда 38 поғонага пастлади. Биринчи ракеткамиз Нигина Абдураимова 17 ўрин қуйига шўнғиди. 


WTA рейтинги. 21 октябрь кунги ҳолат:

1. (2) Арина Соболенко (Беларусь) - 9706

2. (1) Ига Свёнтек (Польша) - 9665

3. (3) Коко Гофф (АҚШ) - 5963

4. (4) Жессика Пегула (АҚШ) - 5785

5. (5) Елена Рибакина (Қозоғистон) - 5471

6. (6) Жасмине Паолини (Италия) - 5144

7. (7) Чжэн Циньвэнь (Хитой) - 4480

8.  (8) Эмма Наварро (АҚШ) - 3698

9. (11) Дарья Касаткина (Россия) - 3500

10. (10) Беатрис Хаддад Майя (Бразилия) - 3194...


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

326 (309). Нигина Абдураимова – 187

802 (764). Влада Якшибарова – 33

1363 (1361). Милана Масленкова – 4

1386 (1386). Сабрина Олимжонова – 3

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг