04 авг 17:56
Янгиликлар
Бокс/ММА

Хабиб Конор билан жанг ҳақида: "8 миллион ирландиялик мени қўллаб-қувватлаганди"
Хабиб Нурмагомедовнинг фикрича, ирландияликлар Макгрегор билан жангда ўзига мухлислик қилишган.
"Мен Конор билан жанг қилганман, ирланд халқи билан эмас. Бу ажойиб миллат, ажойиб инсонлар бор. Ҳақиқий ирландлар менга мухлислик қилишганига ишонаман. Бу аниқ.
Мен ирландияликлар билан учрашганимда, улар менга: "Бизга Конор ёқмайди. Биз сенга мухлислик қилдик" дейишган. Балки улар олдимда кибрли кўринишгандир, аммо улар жуда яхши одамлар. Макгрегорга фақатгина аренага келганлар ва алькоголь ичганлар мухлислик қилишган. Улар қанча эди? 10 минг? Саккиз миллион ирланд эса мени қўллаб-қувватлаган. Бунга ишонаман", - деди Хабиб Нурмагомедов.
Ҳавола :
Манба : Fight News
Фикрлар