UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

19 май 16:20
Янгиликлар

Хабиб Нурмагомедов Емельяненко иштирокида жанг ташкил қилмоқчи

UFC собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедов Федор Емельненко ва Жуниор дос Сантос иштирокида жанг ташкил қилмоқчи.

"Кўп нарса 20 май кунги турнир қандай бўлишига боғлиқ. Агар Йорган Де Кастро ғалаба қозонса, у оғир вазннинг амалдаги чемпиони Ризван Куниевга қарши жанг қилиши мумкин бўлади. Аммо бизда Жуниор дос Сантос учун ҳам яхши янгилик бор. Мен унинг Федор Емельяненкога қарши жангини ташкил қилмоқчиман. 

Аммо аввал у Йорган билан жангга эътиборини қаратиши лозим. Жума куни уни жиддий рақиб кутмоқда. Дўсим Скотт Кокер билан гаплашиб олмоқчиман, чунки Федорнинг Bellator билан шартномаси бор. Унинг келажаги қандай бўлади билмайман. Аммо бу бўйича аниқ гаплашиб олишимиз керак бўлади. 

Нима учун йўқ? Улар узоқ вақт давомида ММА спортининг юзи ҳисобланишган. Фикримча, Федор барча даврларнинг энг яхши жангчиси. Жуниор узоқ вақт давомида UFC чемпиони бўлган. Жангчилар ҳам, мухлислар ҳам ушбу жангга лойиқлар", - деди Нурмагомедов. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг