UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39U-23 Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича таркибларимиз маълум 0 18:05Камилла Раҳимова Wuhan Open`да Australian Open чемпионини мағлуб этди 0 17:28Шоҳжаҳон Эргашев энди бошқа бир ўзбекни жангга чақирди 0 16:50"Манчестер Сити" катта жарима эвазига АПЛдан четлатилиш ва совринлардан маҳрум бўлишдан қутулиши мумкин эди 0 16:22"Жошуани боплаб дўппослайман, кейин Усикдан ўчимни оламан". Фьюри боксдан кетиш олдидан режалари ҳақида гапирди 0 15:40"Бундан хурсанд бўламан". Дмитрий Бивол Бетербиев билан трилогияни кутаётганини айтди 0 15:13Магомед Анкалаев UFC унга қандай ҳолатда чемпионлик камари учун жанг беришини айтди 0 14:30"Энди Месси бизники" - "Интер Майами" мураббийи 0 13:46Масвидаль UFC ташкил қилиши мумкин бўлган "энг шов-шувли жанг" қайси эканлигини айтди 0 13:14Расман! Лаша Гуджеджиани билан тўрт йиллик шартнома имзоланди 0 12:39"У 40 ёшдан ошган, аммо мени жангга чорлаяпти. Унга ҳурматим баланд" - Бенавидес Бетербиев ҳақида гапирди 0 12:12Арсен Венгер ФИФА президенти лавозими учун курашда Инфантинонинг рақибига айланиши мумкин — The Times 0 11:45Волкановски ўзига нима мотивация беришини айтди - бу пул ёки камарлар эмас 0 11:16Бугун Жаҳон чемпионатида оғир вазнлиларимиз, хусусан Музаффарбек Тўрабоевнинг чиқишига гувоҳ бўламиз! 0 10:45Фьюри – Жошуа жанги учун чипталар бир соат ичида сотилиб кетди 0

13 янв 12:09
Янгиликлар

Хабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилганига изоҳ берди + ФОТО

Енгил вазнда собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов АҚШдаги парвози чоғида борт кузатувчиси билан жой масаласида тортишиб қолган ва бунинг натижасида самолётни тарк этганди.

Хабиб Лас-Вегасдан Сан-Франциско шаҳрига учаётган бўлган. 

"Биринчи навбатда бир нарсага ойдинлик киритиб кетишим керак, бу Frontier Airlines авиакомпаниясига қарашли самолёт эди, Alaska airline эмас. Мен билан суҳбатга киришган аёл аввалбошдан қўпол муомалада бўлди. Бераётган саволлари жуда ҳам қўпол оҳангда эди. Инглиз тилини билиш даражам ёмон эмас. Ҳамма гапни тушунаман. Шунга қарамай, ўзини гапини маъқуллаб тураверди. У мени жойимни ўзгартиришимни талаб қилди. Унинг бундай қилишга нима ҳаққи бор эди? Бу ирқийми, миллийми ёки бошқа масала эдими? Буни аниқ айта олмайман. Узоқ давом этган баҳсдан кейин у хавфсизлик ходимини чақирди ва мени самолётда туширишди. Бир ярим соатдан кейин мен бошқа рейс билан манзилимга етиб олдим. Шовқин кўтармаслик, хотиржамликни сақлаш, провокацияга берилмаслик учун керагидан ортиқ ҳаракат қилдим. Ўйлашимча, одамлар кўпроқ хушмуомалада бўлаверишлари керак", — дея изоҳ қолдирди Нурмагомедов ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг