UZ

Сўнгги янгиликлар

07:31US Open 2026. Камилла Раҳимова дунёнинг 1-ракеткасини қийнади. Бу уларнинг ўзаро тўртинчи тўқнашуви эди 0 19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0

22 ноя 10:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хабиб UFC билан шартномани узайтиришдан бош тортди

Теглар :  ХабибUFCУайт
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов ташкилот билан шартномасини узайтириш истагида эмаслигини маълум қилди.

Бунга UFCнинг Хабибга америкалик енгилмас боксчи Флойд Мейвезер билан жанг ўтказиш учун рухсат берилмагани сабаб бўлмоқда. Бу маълумотни россиялик жаҳон чемпионининг менежери Али Абдул-Азиз ҳам тасдиқлади. 

“Нурмагомедов UFCпрезиденти Дана Уайтнинг қарорларига ҳурмат билан муносабатда бўлади. UFC билан шартномаси бор экан, қоидаларга амал қилади. Лекин шартнома якунига етиши билан Хабиб Мейвезер билан боғланиб, 2019 йилда ўтказилиши кутилаётган жанг бўйича музокара бошлайди. 

Агар Флойд ММА қоидалари бўйича жанг ўтказиш истагида бўлса, ўзини ҳозирданоқ суғурта қилиб қўйсин. Чунки, бу жангдан кейин у бировнинг ёрдамисиз юра олмайди, сувни ҳам махсус найчалар орқали ичади”, - деди Абдул-Азиз TMZ порталига берган интервьюсида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг