29 май 21:10
Янгиликлар
Хабибнинг амакиваччаси мисрлик талабага қурол билан таҳдид қилди
Бу ҳақда Маsh Gor телеграм канали хабар бермоқда.
Манбага кўра, яқинда Доғистон тиббиёт университетининг бир гуруҳ чет эллик талабалари футбол ўйинидан сўнг ётоқхонага қайтаётганида, жамоада Юсуф исмли мисрлик йигит формасини алмаштирмай, калта шортикда кўча бўйлаб юрган. Ўша вақтда уни Хабибнинг амакиваччаси Камиль Амиргамзаев кўрган ва у Миср фуқаросини бундай юриш мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантиришга қарор қилган. Шу билан бирга, у талабанинг пешонасига зарба бериб, қурол билан таҳдид қилган.
Воқеадан сўнг Юсуф Махачқалъа полиция бўлимига ариза ёзган. Жабрланувчидан калтакланиш излари топилмаган, бироқ Амиргамзаев бўлимга чақирилди ва у ерда Камиль талабадан узр сўради ва мисрлик аризани қайтариб олган.
Фикрлар