UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12АПЛ клублари бир трансфер ойнасидаги харажатлар бўйича лига рекордини янгилади 0 18:45Усик келаси йилнинг март ойида АҚШда жанг ўтказиш бўйича музокара олиб бормоқда 0 18:18Магомед Анкалаев: "Пауло Коста учинчи марта мен билан жангдан бош тортди" 0 17:54Хотамбек Бойназаров кейинги жангини қачон ўтказишини айтди 0 17:27"Реал" ҳимоячиси Асенсио судланди 0 17:04Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 16:57Балотелли Италия футболидаги муаммоларнинг сабабларини айтди 0 16:28FIDE рейтинги янгиланди. Абдусатторов кўтарилди, Синдаровчи? 0 15:55Дана Уайт Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 15:23Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева US Open-2026'даги иккинчи давра баҳсини ўтказади 0 14:51"Ман Сити" "Эвертон" вингери Ндиайни 60+5 млн фунтга сотиб олди 0 14:19Нарендра Моди Шавкат Мирзиёевга Жавоҳир Синдаровнинг тарихий бланкасини совға қилди + ФОТО 0 13:46Россия терма жамоаси бош мураббийи: "Энди қаттиқ меҳнат қилишимиз керак" 0 13:21Ядонг Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 12:54Энцо футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар орасида нечанчи ўринга чиқди? 0

24 июл 07:11
Янгиликлар

Футбол

Халқаро Чемпионлар Кубоги. “Реал” - “Арсенал” ўйини ғолиби пенальтилар сериясида аниқланди

АҚШда Халқаро Чемпионлар Кубоги мусобақаси доирасида Мадриднинг “Реал” клуби “Арсенал”га қарши майдонга тушди.

Ўйинда ҳисоб 10-дақиқада Александр Ляказетт томонидан очилди. Бу вазиятда “Реал” ҳимоячиси Начо тўпни қўли билан ўйнагани учун ҳакам уни ўйиндан четлатди ва Кейлор Навас дарвозаси томон пенальти белгилади. 

24-дақиқага келиб Пер-Эмерик Обамеянг орадаги фарқни 2 тага оширди. Иккинчи бўлимнинг 56-дақиқасида Гарет Бэйл ҳисобни қисқартирди. 59-дақиқада эса Марко Асенсио ўйиндаги сўнгги голга муаллифлик қилди.

Натижада томонлар пенальтилар сериясига мурожаат қилди. Унда эса омад “Реал”га кулиб боқди - 3:2.

“Реал” — “Арсенал” 2:2

Голлар: 0:1 – 10, пенальти Ляказетт, 0:2 – 24 Обамеянг, 1:2 – 56 Бэйл, 2:2 – 59 Асенсио.

Реал Мадрид – Навас (Куртуа, 46), Начо, Рамос (Адри, 65), Карвахаль (Одриосола, 46), Менди (Марсело, 46), Васкес (Иско, 46), Кроос (Фидальго, 65), Модрич (Сеоане, 65), Азар (Бэйл, 46), Бензема (Асенсио, 46; Винисиус Жуниор, 65), Йович (Варан, 16).

Арсенал – Мартинес, Чемберс, Папастатопулос, Колашинац, Дженкинсон, О‘зил (Сака, 74), Мхитарян (Нелсон, 75), Жака, Уиллок (Монреаль, 46), Обамеянг (Буртон, 75), Ляказетт (Нкетиа, 74).

Пенальтилар cерияси: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2.

Огоҳлантиришлар: Начо (5), Карвахаль (26), Папастатопулос (38).

Четлатишлар: Начо (9), Папастатопулос (40).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг