UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

07 май 10:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хамзат Чимаев ҳар уч ойда жанг ўтказишга тайёр!

Теглар :  Хамзат ЧимаевUFC
Сўнгги тўрт йилда Хамзат Чимаев йиллик тақвим даврида октагонга бир мартадан кўп чиқмаяпти.

Аммо UFC`нинг ўрта вазн тоифасида амалдаги чемпиони, агар ташкилот унга бундай имконият берса, ўз фаоллигини сезиларли даражада оширишга тайёр эканини айтмоқда. 

"Мендан эмас, UFC`дан сўранг. Мен узоқ вақтдан бери тайёр эдим, лекин виза масаласида муаммолар юзага келди. Энди улар ҳал бўлди ва биз тайёрмиз - ҳар уч ойда жанг қилишимиз мумкин", - деди Чимаев UFC on Paramount телеканалига берган интервьюсида.

Хамзат шу келаётган якшанба тонгида Ньюаркда бўлиб ўтадиган UFC 328 турнирида америкалик собиқ чемпион Шон Стрикленддан камарини ҳимоя қилади. Кеча "Борз" бу жанг унинг ўрта вазн тоифасидаги сўнгги чиқиши бўлиши мумкинлигини тасдиқлади. У Лиганинг ярим оғир вазн тоифасидаги чемпионлик камарини қўлга киритишга уриниб кўради. 

Айни пайтда 32 ёшли Хамзат Чимаев вазн тоифасидан қатъи назар, ташкилотнинг энг яхши жангчилари рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг