UZ

Сўнгги янгиликлар

13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0 10:06Saber Tashkent Grand Prix 2026 — IJF тарихида илк бор ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақа! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:35ЕЧЛ. МЮ ва "ПСЖ"да дуранг , "Бавария"да мағлубият, "Ливерпуль", "Атлетико"да ғалаба + ВИДЕО 0 09:04Россия бокс терма жамоасининг Тошкентга келадиган таркиби эълон қилинди 0 08:34Бекзод Абдураҳмонов, Разамбек Жамалов ва яна бир ҳамюртимиз ўрин олган RAF Лигаси рейтинги янгиланди 0 08:03"Лондон тизимини кутмагандим, лекин..." — Жавоҳир Синдаров 0 07:32ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Сабаҳ"ни тор-мор этди 0 07:01Анқара Challenger: Никита Белозерцевнинг юриши ниҳоясига етди 0 19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0

26 мар 11:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хамзат Чимаев: "Усмандан кўра Адесаньяни йўқ қилиш осонроқ"

Машҳур чечен жангчиси Хамзат Чимаев амалдаги UFC чемпионлари Исраэль Адесанья ва Камару Усманга қарши жангдаги имкониятларини баҳолади.

"Мен учун Усмандан кўра Адесаньяни йўқ қилиш осонроқ. У кураш туша олмайди. Охирги жангида Роберт Уиттакер курашчи бўлмаса ҳам уни йиқита олди. Агар уни йиқитсам бошини узиб оламан. Бу жангдан пул ишлаб олишим осон бўлади" - дея Чимаевнинг сўзларини кертиради "Час ММА".  

Шунингдек, Чимаев 9 апрель куни Жексонвилда бўладиган UFC 273 турниридаги рақиби, Гилберт Бернс икки нафар россиялик курашчини машғулотга таклиф қилганига ҳам муносабат билдирди.

"Нима қилишимни билмайди. У стрессда. Чунки унинг барча фикрлари фақат шу билан банд. Уни эшитаман ва тамом бўлганини тушунаман. У айтади "Менинг иккита яширин рус жангчим бор". Икки-уч ойда курашни қандай ўрганасан? Бу мумкин эмас. Тушида ҳам мени енга олмайди ва буни ўзи ҳам билади.

Биламан, мен машғулот ўтказган йигитлар билан гаплашган. У шунчаки қўрқиб кетган. Ҳар қандай одамни ўлдиришим мумкинлигини ҳис қиляпман. Барча даврларнинг энг буюк жангчисиман. Мен энг зўриман" - дея кўшимча қилди Чимаев.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
26 мар 22:32:34
Mironsho_Jabborov
Sal pasroq tush
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг