UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12WBC президенти Фьюри — Жошуа жанги ҳақида фикр билдирди 0 18:42Аргентиналик мураббий "Нефтчи"дан кетди 0 18:18Сехудо Хабиб нега ММА тарихидаги энг буюк жангчилар қаторида бўлмаслиги кераклигини тушунтирди 0 17:45"Алекс Перейра оғир вазнда қолади" - мураббий 0 17:17Дастин Порье Махачевнинг Иэн Гэррига қарши жангини баҳолади 0 16:42Мюнхен 2028 йилги Чемпионлар Лигаси финалини қабул қилмоқчи 0 16:20"У ярим оғир вазнда жанг қилиши керак". Хавьер Мендес — Махачевнинг эҳтимолий рақиби ҳақида 0 15:46Турки Ал аш-Шейх Иноуэ - Родригес жангини ташкил қилиш билан шуғулланмоқда 0 15:09Жон Жонс Ислам Махачевни барча даврларнинг энг буюк жангчиси деб тан олишдан бош тортди 0 14:38"Барселона" "Фенербахче" дарвозабонини ижарага олмоқчи 0 14:13Порье Хабиб ва Махачев жанг қилган тақдирда уларнинг қай бири ғолиб бўлишини тахмин қилди 0 13:46Ўзбекистон делегациясининг Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлиги муҳокама қилинди 0 13:21Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги рақибларини билиб олди 0 12:54ЕЧЛ. Раҳмоналиев жамоаси "Хапоэль Бир Шева"га мағлуб бўлди, олдинда жавоб учрашуви бор 0 12:23UFC 332 турнири учун бир қатор юлдузли жанглар эълон қилинди 0

20 июл 06:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хамзат Чимаевнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум + ПОСТЕР

Швеция шарафини ҳимоя қилаётган Хамзат Чимаев UFC 279 турнирининг марказий жангида октагонга кўтарилади.

Яримўрта вазн (77 кг) тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган Чимаев (11-0) америкалик тажрибали UFC жангчиси Нейт Диаз (23-13) билан тўқнаш келади. Ушбу супержанг 10 сентябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги T-Mobile аренада бўлиб ўтади. 

Беш раунддан иборат баҳс UFC 279 турнирининг марказий жанги мақомида бўлади. Бу Нейт Диаз учун UFC билан шартномадаги сўнгги жанг бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, Чимаев охирги жангини апрель ойида UFC 273 турнири доирасида бразилиялик Гилберт Бёрнсга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди. Диаз эса 2021 йилнинг июнь ойида ўтказилган UFC 263 турнирида британиялик Леон Эдвардсга очколар бўйича ютқазган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг