UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31Сенсация: Соболенко Диана Шнайдерга ютқазиб, «Ролан Гаррос»ни тарк этди 0 18:54"Tashkent Open Judo Kids Cup IV" мусобақаси бошланди 0 18:26Шаҳрам Ғиёсов WBO рейтингидан ҳам чиқарилди 0 17:58Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг энг қиммат футболчиси! 0 17:26Расман. Илк бор ўзбекистонлик ММА жангчиси UFC видеоўйинига киритилди 0 16:48Жалгасбай Бердимуратов PWL Лигаси чемпионига айланди 0 16:01Илҳом Назимов Москвада операцияни бошдан кечирди (ФОТО) 0 15:26Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси АҚШда машғулотларга киришди 0 14:58Ўзбекистонлик бокс мутахассиси World Boxing супервайзерига айланди 0 14:02"Чунки у мунтазам шуғулланди". Царукян Макгрегор - Холлоуэй жангига тахмин билдирди 0 13:26"UFC доғистонликлар билан бошқа шартнома имзоламаяпти деб эшитдим" - собиқ чемпион 0 12:41Here WE Go. "Реал" навбатдаги трансферни ҳал қилди 0 12:16WBC Усикнинг навбатдаги рақиби ким бўлиши кераклигини маълум қилди 0 10:59Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси жиддий автофалокатга учради 0 10:07Отабек Холматовнинг WBC рейтингидаги ўрни янгиланди 0

27 сен 16:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хирн Жошуа - Усик реванши қачон ва қаерда ўтказилиши мумкинлиги ҳақида гапирди

Эдди Хирн Энтони Жошуа Александр Усик билан дарҳол реванш жанги ўтказишини кутмоқда.

Кеча оғир вазн тоифасида собиқ чемпион Энтони Жошуа Усик билан яна учрашишини айтиб ўтди. Жошаунинг шартномасида зудлик билан реванш жанги ўтказилиши ҳақида банд бор.

Хирн жангдан кейинги матбуот анжуманида таъкидлаганидек, Жошуанинг ўнг кўзи жароҳатланмаган деб фараз қилсак, британиялик суперюлдузнинг промоутери уларнинг иккинчи тўқнашуви февраль ёки март ойида Буюк Британияда ўтказилиши маъқул деб ҳисоблайди.

«Билмайман, февраль-март»,-  деди Хирн. «Айтмоқчиманки, мен бу жангни яна Буюк Британияда қилмоқчиман. Аммо яна, биз Алекс Красюк билан ўтириб, бу ҳақда гаплашамиз. Биласизми, реванш учрашувини ўтказишга қизиққан бир неча киши бор эди. Мен буни Буюк Британияда қилишни хоҳлардим. Бу АJ учун фойдали бўларди. Мен бу кечадаги атмосферани ақл бовар қилмас деб ўйладим. Аммо, биласизми, биз Алекс Красюк ва Эгис Климас билан ўтириб, улар учун ҳам нима маъқулроқ эканлигини билиб оламиз».

Хирн Усикнинг жамоаси реванш жангининг Украинада ўтказилишини талаб қилмаслигига шубҳа билан қарайди.

«Бу жуда мушкул деб ўйлайман», -деди Эдди Украина реванш жангини ташкил эта оладими деган саволга. «Украина унчалик яхши вариант эмас. Биз даромадни максимал даражада ошириш учун биргаликда ҳаракат қиламиз. Тўғрисини айтганда, Украинада бўлиши ҳам эҳтимолдан йироқ эмас. Лекин назаримда ушбу учрашув Буюк Британияда бўлади», - деди Эдди Хирн.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
27 сен 18:00:58
WORKOUT
Abu Dabida bo'lsin Joshuaga qulay bo'lishini o'ylaydi bu Hirn endi chempionni o'zi gapiradi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг