UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0

26 сен 07:40
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Хитойда миллий биатлон ва чанғи марказлари қуриб битказилди

Теглар :  ПекинОлимпиада
2022 йилда Пекинда бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг энг кўзга кўринган спорт иншоотларидан – Хитой миллий биатлон ва чанғи маркази қуриб битказилди.

Хитойнинг “Цинхуа” ахборот агентлиги хабар беришича, ушбу марказлардаги қурилиш жараёни кўнгилдагидек тамомланган. Таъкидлаш жоиз, бу икки иншоот Чжанцзякоу кластерининг бир бўлаги ҳисобланади. Ташкилий қўмита томонидан “Нефрит ҳалқаси” деб номланган ерусти йўлаги ушбу икки иншоотни трамплин Миллий маркази билан бевосита боғлайди. 2022 йилги қишки Олимпия ўйинлари 3 жойда – Пекин, Янцин ва Чжанцзякоу шаҳарларида ўтиши белгиланган.

Ташкилий қўмита вакиллари, барча объектлар шу йилнинг охиригача қуриб битказилишини айтишмоқда. Пекин-2022 да биатлон бўйича 11 та, чанғи спорт турида эса 12 та медаллар жамланмаси ўйналади. Хитой биатлончилар ассоциацияси ва Халқаро биатлон иттифоқи қишки Олимпиада олдидан меморандум имзолашди ва унда биатлон спорт турини Чин ўлкасида оммалаштириш ҳам кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Пекиндаги қишки Олимпия ўйинлари 2022 йилнинг 4 февралида старт олади. Мазкур биатлон трассаси янги мавсумнинг 8-босқичини қабул қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг