16 апр 12:02
Янгиликлар
Қишки спорт турлари
Хоккей юлдузи Овечкин рақибини нокаут қилди
"Стенли Кубоги" доирасида "Вашингтон" клуби "Каролина"га қарши баҳс олиб борди.
"Стенли Кубоги" доирасида "Вашингтон" жамоаси "Каролина" клубига қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг биринчи бўлимида "Вашингтон" сардори Александр Овечкин ҳамюрти Андрей Свечников билан муштлашиб кетди.
Аввалига икки хоккейчи ёқалашиб кетишди. Кейинчалик улар мухлислар олдида даҳанаки жангга киришишди. Овечкин рақибини кучли зарбаси билан нокаут қилди. Шундан сўнг россияликларнинг иккови ҳам четлатилди. Свечников шифокорлар ёрдамида аренани тарк этди.
Ҳавола :
Фикрлар