21 июн 10:17
Янгиликлар
Бокс/ММА
ХОҚ: Жаҳон чемпионати боксчиларга Олимпиада йўлланмасини бермайди
Халқаро Олимпия қўмитаси бокс бўйича Олимпия турнирини ташкил этиш таклифи билан чиқди.
Бу масала ташкилотнинг 23-26 июнь кунлари бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари сессиясида кўриб чиқилади. Халқаро Олимпия қўмитасининг махсус комиссияси Токио Олимпиадаси учун саралаш турнири ўтказишни таклиф қилди.
Унга кўра, олимпия саралаш цикли 2020 йилнинг январидан май ойигача оралиқда тўртта қитъада ташкил этилади. Шунингдек, Бутунжаҳон квалификацион турнири ҳам ўтказилади. Бу эса ўз-ўзидан шу йили Россияда ўтказиладиган эркаклар ва аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Токио Олимпиадасининг лицензиялари ўйналмаслигини англатади.
Ҳавола :
Фикрлар