08 окт 10:05
Янгиликлар
"Хоразм" "Нефтчи" билан ўйинда тарихий натижа қайд этди
Фарғонада меҳмон бўлган "Хоразм" жамоаси ортга 2:2 ҳисобидаги дуранг билан қайтди. Шу тариқа Вали Султонов шогирдлари ўз тарихида илк бор "Нефтчи" майдонида очко қўлга киритишнинг уддасидан чиқишди. Бундан ташқари жамоа 21-асрда биринчи маротаба фарғоналикларга меҳмонда гол уришга эришди.
Хоразм" рақибига қарши охирги 6 та сафар баҳсида тўп кирита олмаган, жамоа сўнгги бор 1998 йилги мавсумда бу вазифани бажара олганди.
2025. "Нефтчи" - "Хоразм" 2:0
2010. "Нефтчи" - "Хоразм" 1:0
2009. "Нефтчи" - "Хоразм" 2:0
2006. "Нефтчи" - "Хоразм" 6:0
2000. "Нефтчи" - "Хоразм" 3:0
1999. "Нефтчи" - "Хоразм" 3:0
1998. "Нефтчи" - "Хоразм" 7:1
1997. "Нефтчи" - "Хоразм" 7:1
1996. "Нефтчи" - "Хоразм" 6:0
"Хоразм" навбатдаги учрашувини 16 октябрь куни "Сурхон"га қарши ўтказади.

Фикрлар