UZ

Сўнгги янгиликлар

17:04Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 16:57Балотелли Италия футболидаги муаммоларнинг сабабларини айтди 0 16:28FIDE рейтинги янгиланди. Абдусатторов кўтарилди, Синдаровчи? 0 15:55Дана Уайт Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 15:23Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева US Open-2026'даги иккинчи давра баҳсини ўтказади 0 14:51"Ман Сити" "Эвертон" вингери Ндиайни 60+5 млн фунтга сотиб олди 0 14:19Нарендра Моди Шавкат Мирзиёевга Жавоҳир Синдаровнинг тарихий бланкасини совға қилди + ФОТО 0 13:46Россия терма жамоаси бош мураббийи: "Энди қаттиқ меҳнат қилишимиз керак" 0 13:21Ядонг Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 12:54Энцо футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар орасида нечанчи ўринга чиқди? 0 12:28Фьюри Жошуа билан жанг қаерда ўтказилишини тасдиқлади + ФОТО 0 12:02Лондон полицияси Ўзбекистон спорт формасидаги кишини жиноятда гумонлади + ФОТО 0 11:36Расман. Маҳмуд Мурадов фаолиятидаги энг катта гонорар учун жанг қилади 0 11:11Ямаль яна бир совринга эга чиқди 0 10:4510 октябрь кунги UFC турнирининг асосий жанги тасдиқланди 0

30 авг 08:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хуршидбек Норматов АҚШда камар учун 8 раундлик жанг ўтказди

Профессионал боксчимиз Хуршидбек Норматов АҚШнинг Коннектикуд штатида ташкил этиладиган жанг оқшомида рингга кўтарилди.

Ушбу баҳсда ҳамюртимизга америкалик боксчи Вальтер Райт рақиблик қилди. 8 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди. Якунда ғолиб очколар ҳисобига кўра аниқланди. Ҳакамлар якунда бир овоздан боксчимизнинг ғалаба қозонганини қайд этишди (80:72, 80:72, 79:73). Ушбу ғалаба ҳамюртимизга биринчи ўрта вазннинг NABA камарини тақдим этди. Мазкур ғалаба орқали боксчимиз рейтингда яхшигина кўтарилишга эришади. 

Шу тариқа, Норматовнинг проф боксда ўтказган жанглари сони 9 тага етди. Ҳамюртимиз ушбу жангларнинг барчасида ғалаба қозонган (3 та нокаут). Райт эса бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда 24 та жанг ўтказган. 17 та жангда рақибларини мағлуб этган (8 та нокаут). Норматовга қарши жангда эса у фаолиятидаги 7-мағлубиятини қабул қилиб олди. Мағлубиятларининг биттасида у нокаутга учраган. 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+1   
30 авг 08:57:16
Dilshot Solihov
WBA yana ikki kundan keyin tashkilotini avgust oyi uchun elon qilinadigan yangilangan reytingiga bu jangi ulgirgan bo'lsa Xurshidbei WBAda kuchli 15 talikka kiradi nasib qilsa.
   
30 авг 09:46:59
.Sherzod.
Qudratullo ikkalasi mashg'ulotlarda zarbalari kuchiga etibor bersa yaxshi bolerdi, ikkalasidayam shu kamchilik
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг