UZ

Сўнгги янгиликлар

10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0 07:43Total Chess. Абдусатторов иккинчи кун Фирузджага қарши иккита партия ўтказди 0 07:12Хамзат Чимаев БАА фуқаролигини олиш қарорини изоҳлади 0 23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0

28 дек 16:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хуршидбек Расулжонов Иноуэнинг Накатанига қарши эҳтимолий жанги ҳақида гапирди

Европа (Eurasian Boxing Parliament) чемпиони Хуршидбек Расулжонов биринчи ярим енгил вазн тоифасининг мутлақ чемпиони Наоя Иноуэ 2026 йилда ўз вазнига кўтарилган нокаутчи ҳамюрти Дзюнто Накатанига қарши жанг қилиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

"Иноуэ ва Накатани Саудия Арабистонида бўлиб ўтган бокс кечасида жуда ёрқин иштирок этишди. Иккаласи ҳам кучли рақибларни мағлуб этишди ва энди уларни рингда ўзаро жанг қилишини кўриш мантиқан тўғри бўлади. Боксчиларнинг услубларини инобатга олган ҳолда, барчамизни Янги йилда оловли жанг кутиб турибди, деб ишонч билан айтишимиз мумкин", - деди ҳамюртимиз Хуршидбек Расулжонов.

Эслатиб ўтамиз, кеча Саудия Арабистонида бўлиб ўтган бокс турнирида Иноуэ мексикалик Алан Пикассони, Накатани эса бошқа бир мексикалик Себастьян Эрнандес Рейесни ҳакамларнинг якдил қарори билан очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратган ва ўз чемпионлик камарларини ҳимоя қилган эди.

Расулжоновнинг ўзи эса сўнгги бор шу йилнинг ноябрь ойида Екатеринбургда рингга кўтарилиб, африкалик Лусандо Кооманисини иккинчи раундда нокаутга учратганди. Чарм қўлқоп устамиз 2026 йилда ўз вазнидаги чемпионлик камарларининг бири учун жанг ўтказиш асосий мақсади эканини айтмоқда. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг