UZ

Сўнгги янгиликлар

10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0

15 фев 16:38
Янгиликлар

Стол тенниси

Хушхабар. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ҳам жаҳон чемпионатида иштирок этади

Теглар :  Стол тенниси
Бу йили Жанубий Кореянинг Ченду шаҳрида жамоавий жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтади.

ITTF CC 2022 йилги стол тенниси бўйича жамоавий жаҳон чемпионатига қўлланиладиган саралаш тизимига овоз берди. Шу тариқа, ҳозирга келиб 33 та терма жамоанинг номи аниқ бўлган жаҳон биринчилигида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Осиёнинг 11-рақамли жамоаси сифатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Терма жамоамизнинг бу ҳуқуққа эга бўлишида ITTF ижроия қўмитасининг овози муҳим роль ўйнади. Овоз бериш жараёнида қитъа федерациялари президентларидан иборат Кенгаш аъзолари иштирок этди.

Бу йил қитъалараро танлов ўтказиш имконияти йўқлиги сабабли қолган ўринларни қандай тақсимлаш бўйича бир қанча таклифлар билдирилди.

Ушбу таклиф берилишига сабаб агарда рейтинг бўйича йўлланмалар тақсимланганида, деярли барча ўринлар Европа қитъасига ўтиб кетар эди. Шу сабабли ҳам ITTF CC овоз бериш жараёнида ҳар бир қитъага рейтинг бўйича биттадан жой беришга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёнида федерация раисларидан ташқари қитъа кенгашларнинг кўплаб аъзолари иштирок этди. Бундан кўзланган мақсад эса ҳеч қандай илтимос ва коррупцияга йўл қўймаслик эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг