UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17Мужибилло Турсунов рингга қайтяпти. У Россияда жанг қилади 0 16:30ИНТЕРВЬЮ. Учинчи Олимпиада? Борсам ҳам кумушга рози бўлмайман! — Ҳасанбой Дўсматов 0 15:47Енгил атлетикачиларимиз Марказий Осиё очиқ чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 15:12Жон Жонс UFC’га допинг-тест топширишда давом этяпти 0 14:41"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этиши мумкин 0 14:10Усман Нурмагомедов UFC баннерлари фонида сирли пост қолдирди + ФОТО 0 13:46Dana White’s Contender Series ғолиби UFC`да 11 миллион доллар ишлаб топди 0 13:17Ўзбекистон крикет федерацияси Осиё крикети бошқарувидаги иштирокини янада мустаҳкамлади 0 12:42Чемпионлар Лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичининг 36 та иштирокчисидан 32 таси маълум бўлди 0 12:13Мовсар Евлоев чемпионлик жангидан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 11:41Робот Усэйн Болтнинг рекордини янгилади 0 11:07Дзюдо бўйича терма жамоамиз янги бош мураббий қўл остида Lausanne Grand Slam 2026 турнирига йўл олди (Тўлиқ таркиб) 0 10:39Бир киши кам бўлиб қолган "Ал Насср" 0:2ни 3:2га айлантира олди + ВИДЕО 0 10:15Эркин кураш бўйича Олимпиада чемпиони Махачев билан беллашиш истагини билдирди 0 09:44"Умуман муаммо йўқ". Оливейра Жастин Гэтжига учта камар учун жанг таклиф қилди 0

10 фев 16:01
Янгиликлар

Дзюдо

Хушхабар! Рамзиддин Саидов расман Токио Олимпиадасида ҳакамлик қилади

Халқаро тоифадаги рефери, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи", "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони, "Шуҳрат" медали соҳиби Рамзиддин Саидов расман Токио Олимпиадасида ҳакамлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Бу ҳақида Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Ҳакамлар қўмитаси маълум қилди. Ташкилот бу борада Ўзбекистон дзюдо федерациясига расмий мактуб йўллади ва тегишли сертификатни тақдим этди. Рамзиддин Саидов қисқа фурсатда Жаҳон ва Осиё чемпионати, "Мастерс", "Катта Дубулға", Гран-При ҳамда IJF байроғи остида ўтказиладиган бошқа барча мусобақаларда ҳакамлик қилиб, халқаро экспертлар томонидан ижобий баҳо олди. 


МАЪЛУМОТ УЧУН:    

Рамзиддин Саидов - 1982 йил 14 апрелда Бухорода дунёга келган. Дзюдо сир-асрорларини Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий, "Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳиби, Олот дзюдо мактаби асосчиси Рустам Тўраевдан ўрганган. Саидов спортчилик фаолияти давомида Афина-2004 ва Лондон-2012 Олимпиадалари иштирокчиси, Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари совриндори бўлган. 2013 йилда -100 кг вазн тоифаси рейтингида 1-ўринга кўтарилган. 2010 йилда Абу-Даби Гран-При, Тошкентда ўтган Жаҳон кубоги, 2012 йилда Москва "Катта Дубулға" турнирларида шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг