UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

29 мар 23:16
Янгиликлар

Шахмат

“XVIII Tashkent Open” халқаро шахмат турнири якунланди. Ким нечанчи ўринни эгаллади?

Ўн кун давомида пойтахтимиз мезбонлик қилган Ўзбекистоннинг биринчи гроссмейстери Георгий Агзамов хотирасига бағишланган халқаро мусобақа ўз якунига етди.

Бу йил ўз тарихида 18-маротаба ўтказилган турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил қилди. Швейцарча тизимда 10 турдан иборат мусобақада дунёнинг 20 га яқин давлатидан келган шахматчилар рейтингига қараб, икки гуруҳда совринли ўринлар учун баҳс олиб боришди. 

Кучлилар жам бўлган А гуруҳида ҳиндистонлик халқаро гроссмейстер Ниҳал Сарин (2687) биринчи рақам остида сараланган бўлиб, у сўнгги 10-турда қора доналарда асосий рақибига айланган ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов (2670)га қарши ўйнади. Учрашувда Саринни ғалаба ҳам қониқтирарди. Шамсиддин эса ғалаба қозонган тақдирда, мусобақа чемпионига айланар эди. Якунда Ниҳал ўзи учун керакли натижа - дурангга эришди.

Ўн имкониятдан 8 очко жамғарган Ниҳал Сарин Георгий Агзамов хотирасига бағишлаб ўтказилган “XVIII Tashkent Open” халқаро турнири ғолибига айланди. У чемпионлик билан бирга 20 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини ҳам қўлга киритди. Венгриялик гроссмейстер Санан Сюгиров (2631) қўшимча кўрсаткичларга кўра 7,5 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Шунча очкога эга ҳиндистонлик Пураник Абҳиманю (2636) кучли учликка якун ясаб берди.   

Афсуски, совриндорлар каби 7,5 очко тўплаган Шамсиддин Воҳидов қўшимча коэфицентларга кўра 5-ўрин билан кифояланди. Ёш гроссмейстеримиз турнирда иккинчи рақамли шахматчи сифатида таснифланган эди. Яна бир ёш шахматимиз Ҳумоюн Бегмуратов (2430) мусобақада ажойиб натижа кўрсатди. У 7 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 9-ўринни банд этди ва энг муҳими, халқаро гроссмейстер талабини бажарди. Ҳумоюн сўнгги турда қора доналарда ҳиндистонлик гроссмейстер Адҳибан (2554) билан дуранг ўйнади. 

Ўн имкониятдан 7 очко жамғарган ҳамюртларимиздан Алмас Раҳматуллаев (2413) қўшимча кўрсаткичларга кўра 13, Муҳаммадзоҳид Суяров (2474) 15, Муҳиддин Мадаминов (2550) 16-ўринни эгаллади. Гроссмейстеримиз Абдумалик Абдусалимов (2525) 6 очко билан 28-поғона билан кифояланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг