UZ

Сўнгги янгиликлар

17:37Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди 0 17:16Велоспорт. Эркаклар ва аёллар миллий терма жамоаларимиз Ғазалкентда катта таркибда йиғин олиб бормоқда 0 16:55Боксчиларимиз халқаро мусобақада иштирок этиш мақсадида Қирғизистонга жўнаб кетди 0 16:30Топурия: "Кейингиси Холлоуэй!" 0 16:04"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди 0 15:43Байдарка ва каноэчиларимиз лицензион Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:22Бектемир Мелиқўзиев бўлажак жанги олдидан очиқ машғулотда иштирок этди + ФОТО 0 15:00Ғалабали йўлга қайтган Прохазка чемпион Перейра билан реванш ўтказиш ниятида 0 14:39Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди 0 14:18Чендлер: "Мен Макгрегорни шундай мағлуб этаман-ки, балки уни қайтиб октагонда кўрмассиз" 0 13:57Эртага Қирғизистонда спорт курашлари бўйича Осиё лицензион турнири старт олади (анонс) 0 13:36Дзюдо. Терма жамоамиз Осиё чемпионатига жўнаб кетди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:15«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди 0 12:42Оливейра: "Арман "ўчиб қолганига" ишончим комил эди" 0 12:18Мухлислар Рафаэль Надални тик туриб олқишлашди (ВИДЕО) 0

19 июл 11:48
Янгиликлар

Теннис

Яккаликдаги иштирокини якунлаган Оқгул ва Нигина жуфтликда ярим финалга чиқишди

Шу кунларда Қозоғистоннинг Астана шаҳрида теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи нуфузли турнир давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 80 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақада мамлакатимизнинг етакчи теннисчилари - Сабина Шарипова, Нигина Абдураимова ва Оқгул Омонмуродова ҳам иштирок этяпти. Ҳамюртларимиздан Нигина ва Оқгул яккаликнинг иккинчи даврасида мағлубиятга учрашди. 

Энди бу теннисчиларимиз бор эътиборларини жуфтликдаги иштирокларига қаратишган. Ҳар иккала теннисичимиз ҳам иккитадан учрашувда ғалабага эришиб, ярим финалга йўл олишди. 

Грузиялик Екатерина Горгодзе билан тўртинчи рақамли жуфтликни ҳосил қилган Омонмуродова чорак финалда индонезиялик теннисчилар - Беатрис Гумуля ҳамда Жесси Ромпиес ҳамкорлигини 6:1, 6:3 ҳисобида мағлуб этишди. 

Россиялик Анастасия Фролова ҳам тандем ҳосил қилган Нигина Абдураимова эса германиялик Вивиан Хайсен ҳамда сербиялик Наталья Костич жуфтлигидан 6:2, 6:4 ҳисобида устун келди. Энди Оқгул ва Нигина ярим финалда бир-бирларига қарши кортга чиқишади. Натижадан қатъий назар турнир финалида ўзбекистонлик теннисчи бўлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг