UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

07 май 13:32
Янгиликлар

Тадбирлар

“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари“ мусобақаларига тайёргарлик масалалари бўйича селектор йиғилиши ўтказилди

17 майдан юртимиз бўйлаб “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақаси старт олади.

Спорт вазирлигида ушбу янги форматдаги мусобақага тайёргарлик масалаларига бағишланган селектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда жойларда беллашувларни самарали ташкил этиш, мусобақа дастури, танланган спорт базаларининг ҳолати ҳамда ғолиб ва совриндорларни рағбатлантиришга доир муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Расмийлар бу мусобақа миллий спортимизда янги бурилиш ясашини таъкидлаб, асосий мақсад — миллий терма жамоа учун рақобатбардош ва иқтидорли ёшларни саралаб олиш, ёшлар орасида оммавий спорт тарғиботини кучайтириш эканини қайд этишди.

Йиғилишда ҳудудий вакиллар билан онлайн мулоқот ўрнатилиб, тайёргарлик жараёни, мавжуд муаммолар ва камчиликлар муҳокама қилинди. Мутасаддиларга аниқ вазифалар белгилаб берилди ва камчиликларни зудлик билан бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.

Тадбир давомида Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитасининг бўлажак мусобақаларни юқори савияда ўтказиш бўйича қўшма қарори имзоланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг