UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23Осиё ўйинлари-2026. Якуний медаллар рейтинги маълум бўлди (ТОП-20) 0 09:58Самбо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль! 0 09:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга етиб борди 0 17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:55Осиё ўйинларининг 14-кунини бешта медаль билан якунладик 0 16:24Ўзбекистондаги футбол мавсумини "куз-баҳор" форматига ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда 0 14:39ESPN талқинига кўра 30 ёшгача бўлган энг яхши ММА жангчилари рейтинги эълон қилинди 0 11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0

06 апр 13:52
Янгиликлар

Тадбирлар

“Янги Ўзбекистон талабалар Олимпиадаси”га старт берилди

Бугун пойтахтимиздаги “Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати” музейида “Янги Ўзбекистон талабалар Олимпиадаси” спорт мусобақаларига тантанали старт бериш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу йирик спорт лойиҳаси давлатимиз раҳбарининг 2026 йил 24 февраль куни ёшлар билан ўтказган учрашувида белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида ташкил этилмоқда. 

Мусобақа Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси ҳамкорлигида йўлга қўйилди.


Мусобақалар уч босқичда ташкил этилади:

1-босқич (университет босқичи): 6–20-апрель кунлари;

2-босқич (ҳудудий босқич): 1–15-май кунлари;

Финал босқичи (Республика босқичи): 1–10-июн кунлари ташкил этилади.

Якуний босқичга Тошкент шаҳридаги “Олимпия шаҳарчаси” мезбонлик қилади.


Олимпиада дастурига волейбол, гандбол, баскетбол 3х3, стол тенниси, футбол, енгил атлетика ҳамда сузиш спорт турлари киритилган.

Тантанали очилиш маросимида Президент Администрациясининг мутасаддилари, Спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти, олий таълим муассасаларининг ректорлари, спорт федерацияларининг вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Бугунги кунга қадар мусобақаларда иштирок этиш учун 168 та олий таълим муассасаларидан қарийб 160 минг нафар талаба рўйхатдан ўтган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг