18 мар 12:00
Янгиликлар
Бокс/ММА
Япониялик боксчи жангда орттириб олган жароҳати сабаб вафот этди + ВИДЕО
Япониялик боксчи Казуки Анагучи 23 ёшида миясига қон қуйилиши оқибатида вафот этди.
Анагучи 26 декабрь куни мия операциясидан сўнг комага тушган эди. У Сеия Цуцуми билан Япония чемпионлиги учун кечган жангда бошидан жиддий жароҳат олганди.
Шундан сўнг, боксчи Токио касалхонасига олиб борилган ва субдурал гематомани тозалаш учун шошилинч операция қилинган (мия томирларини узиб ташлаган жароҳати натижасида), у операция вақтидан кейин комага тушиб, қайта ўзига келмаган.
Анагучи профессионал рингда еттита жанг ўтказиб, олтита ғалаба (2 таси нокаут) ва битта мағлубият қайд этган эди.
Ҳавола :
Манба : sportbox.ru
Фикрлар